Ўзгаларнинг ҳақига эга чиқиб, хиёнат қилган киши албатта унинг жазосини олади. Фарғона Олимпия захиралари коллежида содир этилган жиноят ҳам буни яққол кўрсатди.

Судланувчиларнинг қилган ишлари фош бўлиб, ҳамкасблари, яқинлари олдида юзи шувут бўлди. Коллежнинг бош ҳисобчи вазифасида ишлаб келган Сафарали Мухторов (исм ва шарифи ўзгартирилган) жамоанинг ишончини оқлаш ўрнига нафс куйига учди. У ходимларнинг жуда кўп миқдордаги пулларини ўзлаштиришга эришган. Хусусан, 2018 йилнинг сентябрь ойидан 2022 йилнинг феврал ойига қадар ҳужжатларни қалбакилаштириш йўли билан 4 миллиард 123 миллион 787 минг сўм ортиқча иш ҳақлари ва бошқа тўловларни ҳисоблаб, мажбурий ушланмалардан ташқари, жами 3 миллиард 587 миллион 695 минг 114 сўм пул маблағларини шахсий пластик картасига туширган.  

Бундан ташқари, у 2019 йил ва 2021 йиллар давомида ҳужжатларни сохталаштириш йўли билан “UzASBO” дастурига аслида ўтказилмаган мусобақалар ҳақидаги маълумотларни киритиб, мазкур мусобақа харажатлари важи билан коллежнинг 34 нафар мусобақа қатнашувчи ўқувчиларига пул ҳисоблайди. Ўзида сақлаб келаётган уларнинг номига очилган пластик карталарга пул маблағларини тушириб, жуда кўп миқдордаги жами 546 миллион 688 минг 698 сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.  

Бош ҳисобчининг нафси тобора ҳакалак ота бошлади. Хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда коллежнинг бино ва иншоотлардан фойдаланиш муҳандиси Р.С. ва Ш.Қ. билан олдиндан тил бириктиради. Коллежнинг 2018 йил 15 сентябрдаги буйруғи билан хўжалик бекаси лавозимига Ш.Қ, 2021 йил 1 февралдаги буйруғи билан сув ҳавзаси чилангари лавозимига Р.С ишга қабул қилинган. Улар иш жойларига келмаган бўлсаларда, ҳар ойлик табелларга била туриб сохта ёзув ва маълумотларни киритиб, 27 миллион 85 минг 654 сўм бюджет маблағларни ўзлаштириб юборган.  

С.Мухторов коллеж ғазначиси билан ҳар ойда ўқувчиларнинг озиқ-овқат бадал пулларини нақд пул шаклида қабул қилиб олиб, коллежнинг банкдаги ҳисоб рақамига кирим қилмасдан жуда кўп миқдордаги жами 666 миллион 961 минг сўм пулларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган. Бош ҳисобчи ўмарган пулларидан маълум қисмини сиҳатгоҳда оилавий равишда дам олиш, йирик дўконлардан мунтазам равишда катта миқдорда харидлар қилишга, яшаш хонадонларини таъмирлаш, “1-ХВet” қимор ўйинларини ўйнаш, кредит, коммунал, алоқа хизмати тўловларига, банк муассасаларидан АҚШ доллари сотиб олиш ва бошқа мақсадларга сарфлаб юборган.  

Суд ҳукми билан Сафарали Мухторов уч йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, 9 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Унинг жиноий шерикларига ҳам тегишли жазо берилди.  

Шуҳратжон Камолов,

Фарғона вилоят судининг раиси 

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллиардлаб пулларни ўзлаштирган коллеж бош ҳисобчиси қамалди