Мен ўзбекман, деган ҳар бир инсон борки, ўзбек тили учун қайғурмоғи керак. Бу фикр ҳар биримизни она тилимизни севишга, унинг ривожланиши учун ҳисса қўшишга ундайди.

Шунга кўра, Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаларида ҳам 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.  

Тадбирда қайд этилганидек, кадастр соҳасида давлат тилини ривожлантириш, ишчи-ходимларнинг давлат тили бўйича малакасини ошириш, иш юритувидаги барча ҳужжатларнинг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.    

Бундан ташқари ходимлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш орқали уларнинг маънавий оламини бойитиш, саводхонлик даражасини юксалтириш чоралари ҳам кўрилмоқда.    

Шунингдек, тадбирда давлат тилининг аҳамиятига тўхталиб ўтилди. Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлиб хизмат қилгани таъкидланди. 

Тадбир муносабати билан бошқармада китобхонлар учун бадиий адабиёт ва соҳага оид китобларнинг савдоси ҳам ташкил этилди.  

Ҳар бир ташкилот ва идора, ҳар бир тизимда давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ҳурмат билан қаралса, ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва обрўси кундан-кунга юксалиб бораверади.  

Гулноза Бобоева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллатнинг энг қадрли бойлиги – бу унинг тили