Андижон давлат университетида “Биз бир мамлакатда яшаётган ягона халқмиз” деб номланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда халқаро бағрикенглик куни муносабати билан юртимизда ўтказилаётган “Бағрикенглик ҳафталиги” доирасида вилоятда фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари, хусусан, рус, арман, қирғиз, корейс ва уйғур миллий-маданият марказлари вакиллари, университет профессор-ўқитувчилари, талаба ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.  

Тадбирда мамлакатимизда олиб борилаётган оқилона миллий сиёсат туфайли Ўзбекистонда истиқомат қилаётган турли миллат ва элатлар ўртасида ўзаро ҳурмат, дўстлик, ҳамжиҳатликка асосланган муносабатлар шаклланганлиги, энг асосийси, юртимиздаги барча миллат ва элатларнинг тенглиги, ўзаро дўстлиги ҳуқуқий жиҳатдан кафолатланганлиги таъкидланди.  

– Тадбир юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, осойишталик ва миллатлараро тотувлик ҳамда диний бағрикенгликни янада кенг тарғиб этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир, – дейди Халқ депутатлари вилоят кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди раиси Зардуна Исмоилова. – Қолаверса, аҳоли, айниқса, ёшлар қалбида ватанпарварлик, миллатлараро дўстлик туйғуларини ҳамда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашдан иборат.  

Айни кунда Андижон вилоятида юзга яқин миллат ва элат вакиллари ўзаро ҳамжиҳатликда яшамоқда. Ўзбекистон фуқароси сифатида улар амалдаги барча ҳуқуқ ва эркинликлардан тўлақонли фойдаланмоқдалар. Айниқса, уларнинг ўз она тилларини ўрганишлари, анъана ва урф-одатларини ривожлантиришлари учун барча шароитлар яратилган. Бугунги кунда вилоятда бешта рус, уйғур, қирғиз, корейс ҳамда арман миллий-маданий марказлари самарали фаолият кўрсатаётганлиги ҳам фикримизга ёрқин мисолдир.  

[gallery-9601]

Тадбирда, шунингдек, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси вилоят ҳудудий бўлинмаси бошлиғи Фарҳодбек Атаханов, миллий-маданий марказлар раҳбарлари – Екатерина Смесова, Артур Саркисов, Обиджон Носиров, Вячеслав Ким ва Адолатхон Раҳмонова сўз олиб, БМТ Бош Ассамблеясининг қарорига мувофиқ, 1997 йилдан буён бутун дунёда кенг нишонланиб келаётган Халқаро бағрикенглик куни юртимизда ҳам катта тантана билан нишонланаётганлиги, ушбу сана миллатлараро дўстликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётганлигини айтиб ўтди.

Шундан сўнг миллий-маданий марказлар вилоят бўлимлари қошидаги бадиий ҳаваскорлик гуруҳларининг театрлаштирилган чиқишлари ва концерт дастурлари намойиш этилди. Тадбир доирасида миллий марказлар томонидан ташкил этилган миллий либослар, миллий таомлар кўргазмалари барчада катта таассурот қолдирди.  

Вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида “Бағрикенглик ҳафталиги” тадбирлари давом этмоқда.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,  

З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллатлараро дўстлик янада мустаҳкамланади