Буюк маърифатпарвар ёзувчи Абдулла Қодирийнинг бу сўзлари тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйиб, илмий юксалиш орқали баркамол, салоҳиятли ва янгича фикрлайдиган, миллий-маънавий қадриятларини ардоқлайдиган авлодни тарбиялаётган юртимизда ўз инъикосини топа бошлади.

Жорий йилнинг 19 январида маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, давлат ва жамоат ташкилотларининг бу борадаги ҳамкорлигини кучайтиришга бағишланган йиғилишида Юртбошимиз янги ҳаёт қуриш, ривожланган давлатлар қаторидан муносиб жой олишнинг асоси –маънавиятдалигини кўрсатиб ўтган эди. Халқимизнинг минг йиллик тушунча ва қадриятларига асосланган янги Ўзбекистоннинг мафкурасини шакллантириш, кескин кураш ва рақобат кучайиб, манфаатлар тўқнашуви кескинлашаётган бир паллада ёшларни ўзини ўйлаш, меҳнат ва оилага енгил қараш, истеъмолчилик, беқарорлик, норозилик ҳамда жиззакилик каби иллатлардан асраш, турли таҳдидларга қарши курашда уларда иммун тизимини мустаҳкамлашнинг ҳуқуқий асослари Президент томонидан имзоланган “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорда ўз тасдиғини топди. 

Зарурат ва эҳтиёж

Маънавий-маърифий ишлар самараси ва таъсирчанлигини ошириш, кўлами ва миқёсини янада кенгайтириш, ёшларда мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини кучайтириш, маънавий-маърифий ишларни мувофиқлаштириш мақсадида мазкур қарорни қабул қилишга зарурат бор эди. Аввало, шу вақтгача ижтимоий-маънавий муҳит илмий асосда таҳлил этилмаган эди. Бу масалада маънавий-маърифий ишларни мувофиқлаштирувчи Республика Маънавият ва маърифат марказининг фаолияти танқидий ўрганилиб, уни тубдан яхшилаш эҳтиёжи мавжуд. Биргина мисол. Мамлакатимиз олий ўқув юртларидаги маънавий-маърифий ишларни назорат қилиш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш масаласида Марказнинг ўрни ва таъсири кўзга ташланмайди. Тўғри олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида алоҳида бошқарма, Марказ фаолият юритади. Аммо бу муассасага илмий-методик жиҳатдан йўналиш, услубий қўлланма-ю тавсиялар бериш мақсадга мувофиқдир. Энг муҳими, маънавий-маърифий ишларни сифат ва мазмун жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишда креатив фикрловчи, олдиндан стратегик муҳим йўналишларни белгиловчи, прогноз қилувчи малакали мутахассислар етишмайди. Сабаби-маънавий тарғибот ягона тизим асосида олиб борилмаяпти. Ҳар бир ташкилот ё муассаса ўзи билганича тарғибот билан шуғулланади. Фақат учрашув, суҳбат, мулоқот, думалоқ стол билан чегараланишнинг моҳияти ҳам шунда. 

Ишлаганга минг танга

Қарорда маънавий-маърифий ишларни яхшилаш, соҳа вакилларининг мушкулини осон қиладиган уч муҳим жиҳат мавжуд: бири“Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” ғояси асосида жамиятда соғлом дунёқараш ва бунёдкорликни умуммиллий ҳаракатга айлантириш, маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлаш, ёшлар тарбиясидаги турли иллатларни бартараф этиш, уларни турли ахборот ва “ақлий” таҳдидлардан ҳимоя қилиш, ахлоқий мезон ва миллий-маънавий қадриятлар устуворлигини таъминлаш асносида турли “изм”, қўпорувчилик ҳаракати, ақидапарастлик иллатларидан муҳофазалаш бўйича аниқ йўналишлар белгиланди. 

Иккинчиси, Республика маънавият ва маърифат марказига қўшимча равишда учта устувор йўналиш бўйича долзарб вазифалар кўрсатилди. 

Учинчиси, таълим-тарбияда узвийликни, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш мақсадида боғча, мактаб, олий таълим, маҳалла ва оила ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш жараёнини “Бир зиёли – бир маҳаллага маънавий ҳомий” тамойили асосида амалга ошириш имкони яратилди. 

Шу сабаб умумтаълим мактабларида ёшлар етакчиси 1 штат бирлиги сақланиб қолинди. Умумтаълим мактабларидаги ижтимоий-маданий масалалар бўйича тарғиботчининг ойлик маоши олий маълумотли ўқитувчининг базавий маошига тенглаштирилди. Олий таълим тизимида ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича бўйича проректор (директор ўринбосари) лавозими жорий этилди. Энг асосийси маънавий-маърифий ишлар ва ижодкорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватловчи жамғарманинг тузилиши соҳа вакилларини моддий жиҳатдан қўллашнинг асоси бўлиб хизмат қилади. Бир сўз билан айтганда, шу юрт тақдирини ўз тақдири билан боғлаган ҳар бир зиёлига, соҳа мутахассисларига ишлаш, ўз билим малака ва кўникмаларини намоён этишга фурсат етди, менимча. 

Бонг уриш пайти келди

 Замон шиддат билан ўзгаряпти. Вақт эса оқар сувдай ўтяпти. Ахборот олиш, танлаш ва эгаллашга бўлган рақобат, турли ижтимоий тармоқларнинг жамоатчиликка, хусусан, ёшларга салбий таъсири ошиб, терроризм, экстремизм, трансмиллий ва кибер жиноятчилик, наркотрафик таҳдидлар хавфи янадакучаётган паллада маънавиятга дахлдор барча мутахассису ўқимишли қатлам ғафлат уйқусидан уйғониши шарт. Қарор доирасида елкамизда ёшларни ватанпарварлик, миллий ифтихор руҳида тарбиялаш, кўҳна ва замонавий тарихни яхши ўрганиб, илмий изланишларни кучайтириш, ўзбек тилининг давлат тили мақомидаги даражасини кучайтириб, уни хорижда тадқиқ этиш бўйича замонавий технологияларни жорий этиш, ҳаётга янгича қараш, янгича фикрлаш ва янгича ишлаш бўйича “ақл марказлари”ни шакллантириш, ижтимоий-сиёсий жараёнларни чуқур тушуниб, таъсирчан етказиб берадиган таҳлилчи, экспертларни тарбиялашдек устувор вазифалар юкланган. Бу эзгу амалларни биргаликда, жипсликда рўёбга чиқаришимиз, мудроқликдан буткул қутулишимиз талаб этилади.

Нодиржон Ғаффоров, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва 

спорт университети Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси мудири, 

филология фанлари номзоди, доцент

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллатга илм керак, маърифат керак