Миллат байроғини кўтаргувчилар...
Ҳалима Худойбердиева номидаги Ижод мактабида Ўзбекистон халқ шоири, Давлат мукофоти совриндори, шеърлари дунёнинг элликдан ортиқ тилларига таржима қилинган устоз Омон Матжон билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.
Ҳалима Худойбердиева номидаги Ижод мактабида Ўзбекистон халқ шоири, Давлат мукофоти совриндори, шеърлари дунёнинг элликдан ортиқ тилларига таржима қилинган устоз Омон Матжон билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.
Ижодий учрашувда шунингдек, Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Отабек Абдуғаниев, “Тасвирий Ойина” ижодий бирлашмаси Сирдарё вилояти раҳбари Ҳакимжон Юнусов, “Адолат” СДП Сирдарё вилояти раҳбари Дилшунос Абдуллаева ва бошқалар иштирок этишди.

“Мен Сирдарёга бағишлаб жуда кўп шеърлар ёзганман. Сирдарё мен учун ҳамиша илҳом манбаи бўлиб келган. Бугун Гулистонни айланиб ўзгача бир шукуҳ, ўзгача файз ва тароватни ҳис қилдим. Биласиз менинг “Аввалгиларга ўхшамас” номли шеърим бор. Гўзал ва мафтункор Гулистонни айлана туриб беихтиёр “Аввалгиларга ўхшамас” дея лабларим пичирлади. Энди Сирдарё ҳақида шеър эмас, достон ёзаман. Бу Сирдарё дарёси каби ҳайқириб турган шундай бир жўшқин қасида бўладики, умид қиламанки барча сирдарёликлар уни ёддан айтиб юришади. Бугун Ҳалима Худойбердиева номидаги Ижод мактабининг ўқувчиларини кўриб, янги Ҳалималар дунёга келаётганлигининг гувоҳи бўлдим. Миллат байроғини юксак тутганлар, соғ бўлинглар!” деди Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон.
Сирдарё вилояти ашула ва рақс ансамбли филармонияси хонандаси Зоҳиджон Юсуповнинг дилторлар куй ва қўшиқлари анжуманга янада файз ва янада шукуҳли тароват бағишлади.
Муҳаммад Исмоил,
Ҳалима Худойбердиева номидаги Ижод мактаби директори