Миланда банк ҳужумга учради
Милан банкига ер остидан чоҳ қазиб кириб борган ўғрилар 160 минг еврони қўлга киритган, деб хабар тарқатди "Corriere della Sera" газетаси.
Тўрт кишидан иборат жиноий гуруҳ банк биносига чоршанба куни эрталаб кирган. Бу вақт муассасада иш бошланган, мижозлар қабул қилинаётган эди. Жиноятчилар етти кишининг қўл-оёқларини боғлаб, бир муддат гаровда ушлаб турган.
Икки ходим талончиларни сейф олдига бошлаб боришга мажбур бўлган, шундан кейин улар пулни олиб яширинишга улгурган. Воқеа жойига етиб келган полициячилар қўшни бино - пиццерия остидан чоҳ қазиб келинганига гувоҳ бўлган. Жабрланганлар талончилар жануб лаҳжасида сўзлашгани ҳақида маълумот берган, холос.