Фанлар академияси Микробиология институтига ОАВ ходимлари учун пресс-тур уюштирилди.

Журналистлар Микробиология институтида ташкил қилинган янги тажриба-экспериментал лабораторияси фаолияти билан яқиндан танишди. Тизим янгиликлари, соҳага кириб келаётган ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар билан қизиқишди. Тадқиқотчи ёшларнинг лабораториядаги илмий фаолияти кузатилди. Тажрибали олимлар лабораторияда қандай ишларни амалга ошираётгани ҳақида ОАВ ходимларига батафсил маълумот тақдим этилди.

– Атроф-муҳитда кўз илғамас микрожонзотлар мавжуд, –дейди ФА Микробиология институти директори, биология фанлари доктори, профессор Қаҳрамон Давронов. 

–Соҳа жуда қизиқарли ва муҳим. Тупроқда чувалчангнинг камайиб кетаётгани, қурбақанинг камлиги, қушларнинг ноёблашиб кетиши, ҳамма-ҳаммаси занжир каби бир-бирига боғлиқ. Соҳада янгиликлар, илмий изланишлар олиб борилаяпти. Умид билан ёш кадрлар соҳага кириб келяпти. Уларга илмий изланишлар қилиши учун моддий имконият, шароит яратилмоқда.

Пресс-тур иштирокчилари Тупроқ микробиологияси ва биотехнологияси лабораториясида ҳам бўлди. У ердаги жиҳозлар, амалиётда қўлланиладиган ҳар бир лаборатория мосламалари кўздан кечирилди. Қизғин бораётган илмий ишлар лойиҳалари билан танишишди. Қайд этилганидек, илмий масканда лаборатория ходимлари тупроқдаги ўсимликлар учун муҳим бўлган микроорганизмларни ўрганиб, улардан биоўғитлар ва биостимуляторлар тайёрлаш йўналишида изланишлар олиб боради.

Тадбир давомида журналистлар физиологик фаол моддаларнинг биокимё ва биотехнологияси ҳамда молекуляр биология лабораторияларини ҳам кўришди. У ердаги ходимларнинг илмий салоҳияти, ишларининг бориши, устоз-шогирд анъаналари, асбоб-ускуналарнинг озода сақланиш жараёнлари билан танишди.

Пресс-турда журналистлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.

Д.Маматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Микробиология институтига пресс-тур