Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев миграция соҳасидаги келишувни муҳокама қилиш учун Германия Федерал ҳукумати миграция шартномалари бўйича махсус вакили Йоахим Штамп билан учрашув ўтказди.

Берлин шаҳрида ўтган мулоқот давомида Ўзбекистон ва ГФР ўртасида меҳнат миграцияси тўғрисидаги битим концепцияси тақдим этилди. Қайд этиш керак, мазкур ҳужжатни қабул қилиш ташаббуси давлатимиз раҳбарининг Германияга ташрифи – Канцлер Олаф Шольц ва Федерал Президент Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашувларида кўтарилган.

Шартнома ўзбекистонлик мутахассисларнинг Германияга миграцияси жараёнини осонлаштириш, меҳнат миграцияси, касб-ҳунар таълими ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Суҳбат конструктив, дўстона руҳда кечди, лойиҳаларни амалга ошириш учун кенг имконият мавжудлиги таъкидланди.

Б.Мусаев бошчилигидаги делегация Германияга хизмат сафари доирасида яна бир неча учрашув ўтказди. Жумладан, мамлакатимиз элчихонасида ушбу давлатнинг йирик иш берувчилари билан давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитасининг малакали ишчи кучи билан таъминлаш масаласи бўйича спикери Энрико Руле ҳамда 32 нафар маҳаллий иш берувчи қатнашди.

Дарвоқе, Европанинг ушбу давлатида ташқи ишчи кучига эҳтиёж ортмоқда. Масалан, юк машинаси ҳайдовчиси, ҳамширалик, саноат, гастрономия, йўл қурилиши каби йўналишларда 130 000 дан зиёд ходим етишмаётгани маълум қилинди.

Талаб юқори бўлган мехатроника, логистика, электротехника, сантехника, машинасозлик, ишлаб чиқариш, қурилиш, меҳмонхона ва ресторан бизнеси каби 20 га яқин соҳа бўйича ўқитувчи, тренерларни тайёрлаш таклиф этилди.

Б.Худойбердиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миграция тўғрисидаги битим муҳокама қилинди