Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувида моддий таъминот ва алимент ундирувлари билан боғлиқ 23 минг 755 та ижро ҳужжати бўлиб, шундан 2,5 мингдан ортиғи оилалар ярашганлиги муносабати билан тугатилган.

Жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида жами 59,5 миллиард сўм алимент қарздорликлари ундирилган. Доимий иш жойига эга бўлмаган алимент тўловчиларни ишга жойлаштириш масаласи ҳудудий кенгаш йиғилишларида муҳокама қилиниб, ишчи гуруҳлар томонидан 2 минг 297 алимент тўловчи ишга жойлаштирилган.

Оталик масъулиятини унутиб, алимент тўлашдан бўйин товлаган 932 қарздор шахсга нисбатан маъмурий ишлар қўзғатилиб, мазмунан кўриб чиқиш учун судларга юборилган. Қўлланилган маъмурий жазодан тегишли хулоса чиқармай, алимент тўлашдан бош тортган 85 қарздорга нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилди. Шунингдек, иш юритувдаги алимент билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш давомида шу йилнинг ўтган даврда 57 та ҳолатда жами 1,3 миллиард сўмлик маблағлар жамғарма ҳисобидан қоплаб берилган. 

Поп туманида яшовчи фуқаро Н.А. суд қарорига асосан вояга етмаган битта боласи учун алимент тўлаши белгиланган. Бироқ қарздор турли йўллар билан чет давлатга чиқиб кетган. Унга нисбатан МИБ туман бўлими томонидан қидирув эълон қилинган. Олиб борилган ўрганишлар ва тезкор тадбирлар давомида қарздор ота топилган ва у билан уяли алоқа орқали суҳбатлашилган. Давлат ижрочиси томонидан ҳисоб-китоб қилинганда, қарз салкам 39,7 миллион сўмни ташкил этди. Мазкур қарздорликни эса унинг яқин қариндоши тўлиқ тўлаб берди.

Бугунги кунда иш юритувда бўлган ижро ишлари юзасидан 106 қарздорни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда. Қидирувга берилганлардан 59 нафари хорижга чиқиб кетгани аниқланган. Уларга нисбатан давлатлараро қидирувни амалга ошириш бўйича сўровномалар юборилган. Жорий йилнинг ўтган даврида қидирувдаги 14 қарздорнинг яқин қариндошлари томонидан салкам 184 миллион сўм алимент пуллари тўлаб берилган.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МИБнинг саъй-ҳаракати туфайли қарзлар ундирилмоқда