Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи Тўхта Қурбонов Қизириқ туманида сайёр қабул ўтказди. Унда аҳоли дуч келаётган муаммолар тингланиб, уларни ҳал этишга ечим изланди,

Очиқ мулоқотда ўттизга яқин жисмоний ҳамда юридик шахс алимент, иш ҳақи, қарзларни ундириш, ишга қайта тиклаш, суд ҳужжатига асосан ноқонуний қурилмани бузиш ва бошқа масалаларда мурожаат этди. Жумладан, Собир Алланиёзов Қизириқ туман йўллардан фойдаланиш корхонасидан ноқонуний ишдан бўшатилгач, суд қарорига асосан ишга қайта тиклангани, бироқ унга иш ҳақи тўлаб берилмаганини маълум қилди. Ушбу мурожаат жойида ўрганилиб, мурожаатчига тўлаб берилмаган 4 миллион 297 минг сўм ойлик иш ҳақи ундирилиб берилиши таъминланди.

Сайёр қабулда, шунингдек, "KAFOLAT-NUR-FAYZ" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Қизириқ туман йўллардан фойдаланиш корхонасидан тегишли ижро ҳужжатига асосан қарздорликни ундириб беришда ёрдам сўради. Бу масала ҳам шу ернинг ўзида ўрганиб чиқилиб, тўланмай қолган 1 миллиард 579 миллион сўм қарз масъулияти чекланган жамияти ҳисоб рақамига йўналтирилиши таъминланди.

Юзма-юз очиқ мулоқотда ўрганиш вақт талаб этадиган мурожаатларга масъул давлат ижрочилари бириктирилиб, ижроси қатьий назоратга олинди.

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МИБ: муаммоларга очиқ мулоқотда ечим топилмоқда