Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 49 фоизга ошган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан ўтган йилда қандай ишлар амалга оширилди? Бу саволга Бюро ахборот хизмати раҳбари Фарруҳ Тошпўлатов жавоб берди:  

– Бюро органлари томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида 2023 йилда жами 40,2 триллион сўм, шу жумладан, давлат фойдасига 17 триллион сўм ундирилди. Умумий ундирув кўрсаткичи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 35 фоизга ўсди.

Бюронинг ахборот технологиялари ёрдамида масофавий ишлайдиган 15 та туманлараро бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари ўтказилмасдан ва фуқароларнинг мол-мулкларига дахл қилмаган ҳолда, 766,4 миллиард сўмлик 2 миллионта ҳужжатнинг ижроси таъминланди.

Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” билан боғлиқ жамғармаларига 936,4 миллиард сўм ёки ўтган йилга нисбатан 62 фоиз кўп маблағ йўналтирилди.

Моддий ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига 2 триллион сўм алимент пуллари ундирилиб, бу кўрсатгич ҳам ўтган йилга нисбатан 49 фоизга ошган.

“Алимент тўловлари” жамғармаси ҳисобидан вояга етмаган фарзандини моддий таъминлаш мақсадида 1 минг 21 нафар ундирувга 16 миллиард сўм тўлаб берилди.

Ишсиз алимент тўловчиларнинг 32 минг 184 нафари ишга жойлаштирилди, 45 минг 480 дан ортиқ оилаларнинг ярашишига эришилди.

Қонунга хилоф равишда ишдан бўшатилган 1 минг 31 нафар шахс ишга тикланиб, уларга тўланмай қолган 72,6 миллиард сўмлик иш ҳақи ундириб берилди.

Фаолиятга илғор тажрибаларни кенг жорий этиш, ижро этиш соҳасининг замон талаблари ва жаҳон тенденцияларига тўлиқ жавоб берадиган усулларидан фойдаланишга эътибор қаратилмоқда.

Бу борада давлатимиз раҳбарининг жорий йил 3 январдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини ислоҳ этиш ва соҳани рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижро этиш соҳасидаги рақамлаштириш ишларининг муҳим босқичи бўлди.

Фармонга мувофиқ, жорий йил 1 майдан бошлаб суд ҳужжатлари асосида ижро ҳужжатларини электрон шаклда бериш амалиёти йўлга қўйилади. 1 апрелдан бошлаб эса мол-мулкни шартнома-воситачилик асосларида сотиш масофавий мониторинг қилиш электрон тизимини жорий қилган савдо ташкилотлари томонидан амалга оширилади.  

Шунингдек, “Кафолатланган даромад” ва “Мажбуриятлар реестри” институтларининг жорий этилиши соҳада шаффофликнинг ортиши, аҳолига қўшимча қулайликлар яратишга имкон беради.  

Ижро жараёнлари иштирокчилари ва давлат ижрочилари ўртасида онлайн мулоқотнинг йўлга қўйилиши, мол-мулкларнинг ҳаракати, пул маблағлари ҳисобини юритиш ҳамда тақсимлаш ишларининг ҳам рақамлаштирилиши, иш самарадорлиги оширилиши ва коррупциявий ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Давлат ижрочиларининг мобил видеокамералар (боди камералар) билан таъминланиши фаолиятга ноқонуний аралашув ҳолатларининг олдини олиш, касб этикасига риоя этиш ва иш унумдорлиги ошишига замин яратади.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МИБ: моддий ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига 2 триллион сўм алимент пуллари ундирилди