МИБ бир оилани яраштирмоқчи бўлди, аммо...
Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро суди фуқаро И. Қудратжановдан собиқ турмуш ўртоғи Ш. Собировага вояга етмаган 3 нафар фарзандини олиб бериш бўйича қарор чиқарди...
Мазкур иш бўйича мажбурий ижро бюроси Тўрткўл туман бўлими томонидан ижро иши қўзғатилади. Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида уларни яраштириш чоралари кўрилади. Афсуски, оилани сақлаб қолишнинг иложи бўлмайди. Шундай бўлгач, келиб чиқиши мумкин бўлган низоли вазиятнинг олдини олиш мақсадида мутасадди идоралар ходимлари жалб қилиниб, мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилади. Натижада болалар Ш. Собировага олиб берилди. Мазкур иш Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 41-моддасига биноан тамомланди.
Мафтуна КАРИМОВА, ЎзА