МИБ: 670 нафар фуқаронинг иш ҳақи ундирилди
Навоий вилояти Кармана туманлараро судининг бир қатор ижро варақаларига асосан “Электрокимёзавод” АЖдан 670 нафар ишчи ходимларнинг иш ҳақини ундириш белгиланган.
Навоий вилояти Кармана туманлараро судининг бир қатор ижро варақаларига асосан “Электрокимёзавод” АЖдан 670 нафар ишчи ходимларнинг иш ҳақини ундириш белгиланган.
Ушбу вазифани амалга ошириш доирасида Мажбурий ижро бюроси Навоий шаҳар бўлими ходимлари томонидан ижро ҳаракатлари амалга оширилди.
Ижро варақасига асосан қарздор ташкилотга тегишли жами 450 миллион сўмлик 1 та “Captiva”, 1 та “Lacetti” ва 3 та “Nexia” русумли автотранспорт воситалари қидирув натижасида топилди.
Жамиятга тегишли 5 та автотранспорт воситалари Э-аукцион орқали сотилиб, 670 нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланиши таъминланди.
Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратураси ҳузуридаги
Мажбурий ижро Бюроси