
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси томонидан 2024 йил якунларига бағишлаб матбуот анжумани ташкил этилди.
“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун 115 миллиард сўмдан ортиқ маблағлар ундирилиб, ушбу маблағларнинг 50 фоизи, яъни 58 миллиард сўми махсус ҳисоб рақамларига йўналтирилган ва бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 17 миллиард 500 миллион сўмга кўпайишига эришилди.
Бюро органларида муҳим масала бўлган алимент ундируви бўйича алоҳида чора- тадбирлар белгиланиб, 60 миллиард сўм алимент қарздорлиги ундирилган ва бу кўрсаткичлар 2023 йилга нисбатан 12 миллиард сўмга ортган.
Бундан ташқари, ўтган давр давомида давлат ижрочилари томонидан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 5 мингга яқин оила яраштирилиб, 11 минг нафардан ортиқ вояга етмаган фарзанд ўз оиласи қарамоғига қайтарилганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз.
“Алимент тўловлари” давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан бугунги кунга қадар 29 та алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича ундирувчиларга жамғарма маблағлари ҳисобидан 1 миллиард 400 миллион сўм алимент пуллари тўлаб берилди.
Бюро органлари ташаббуси билан 2023 йилда 1009 нафар ишсиз қарздорнинг бандилиги таъминланган бўлса, 2024 йилда ишга жойлаштирилган фуқаролар сони 1359 нафарни ташкил этди.
[gallery-21295]
Шунингдек, ўз фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўлашдан қасддан бўйин товлаб келаётган 1306 нафар қарздор Ўзбекистон Республикаси МжтКнинг 474-моддасига асосан маъмурий ҳамда 88 нафар қарздор Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддасига асосан жиноий жавобгарликка тортилган.
Муқаддам ўз иш ўрнини йўқотган ва қонунга хилоф равишда ишдан бўшатилган 63 нафар шахс иш ўринларига тикланиб, уларга тўланмай келинган 3 миллиард 500 миллион сўмлик иш ҳақлари ундириб берилди.
Шунингдек, ўтган даврда Бюронинг Жиззах вилоят бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари ходимлари томонидан 5 триллион 200 миллиард сўмлик 419 мингта ижро ҳужжати бўйича якуний қарорлар қабул қилиниб, 282 мингта ижро ҳужжати юзасидан 2 триллион 800 миллиард сўм қарздорлик амалда ундирилиши таъминланди, яъни 2023 йилнинг мос даврига нисбатан ундирув кўрсаткичлари 901 миллиард сўмга ортиб, белгиланган прогноз кўрсаткич 110 фоизга бажарилди.
Шу каби давлат фойдасига ундирувлар билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича 995 миллиард сўм қарздорлик амалда ундирилиб, бу йўналишда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан амалдаги ундирув 414 миллиард сўмга ёки 71 фоизга ортган.
Бюронинг Жиззах вилоят бошқармаси қидирув шуъбаси ходимлари давлат ижрочилари томонидан 424 нафар қарздорга нисбатан қидирув эълон қилинган бўлиб, олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида уларнинг 295 нафари топилиб, тегишли жавобгарлик масаласи ҳал этилди.
Бюро органларида янгидан ташкил этилган Активларнинг ҳисобини юритиш ва бошқариш шуъбаси томонидан қарздорлик ҳисобига хатланган ва гаров мулкларини аукцион савдоларига чиқариш ишлари назоратга олиниб, ўтган 2024 йил давомида жами 820 миллиард сўмлик 1696 та, шундан 524 миллиард сўмлик 483 та кўчмас мулк, 104 миллиард сўмлик 812 та автотранспорт воситаси ва 193 миллиард сўмлик 401 та махсус техника ва ускуна аукцион савдоларига чиқарилиши таъминланди.
Бюронинг Жиззах вилоятбошқармаси ва унингтуман-шаҳар бўлимларига2024 йилда келиб тушган 9984 та мурожаатнинг 9482 таси ёки 95 фоизи ижобий ҳал этилган. Шулардан 5833 таси (61 фоиз) қаноатлантирилган, 3659 таси юзасиданмурожаат муаллифларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 5410 нафар фуқаронингбузилган ҳуқуқлари тикланишига эришилган.
Бюро органларини билимли, ҳалол ва виждонан меҳнат қилувчи ходимлар билан тўлдиришга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилиб, уларни ўқитиш, малакасини ошириш ҳамда қайта тайёрлаш борасида 27 маротаба ўқув машғулотлари ташкил этилган.
Ходимларнинг масъулиятини ошириш, улар томонидан номуносиб ва ножўя хатти-ҳаракатлар содир этилишининг ҳамда хизмат ва ижро интизоми бузилиши каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида 79 та профилактик тадбир, 45 нафар ходим билан индивидуал тартибда профилактик суҳбатлар ўтказилган.
А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари