Ҳар қандай хайрли иш эзгу ниятдан бошланади. Ўзбекистон Президентининг ташаббуси билан мева-сабзавотчиликда ҳам кластер тизими барпо этилмоқда. Масалан, Жиззах вилоятида тинимсиз изланиш, фидокорона меҳнат, ниятнинг ижобатига ишонч туфайли уруғчиликдан то чуқур қайта ишлашгача бўлган тизим яратилди.

Сиз “BMB HOLDING” ҳақида эшитгансиз, албатта. Унинг машҳур бренди – заъфаронни ҳам биласиз. Аммо бу гал биз заъфарон ҳақида сўз юритмоқчи эмасмиз. “BMB HOLDING” Жиззах вилоятидаги олтита туманда 30 минг гектар майдонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиради ва уларни қайта ишловчи бир неча корхоналари бор. Бугун улар қаторига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлайдиган яна бир корхона “BMB AGRO PLUS” очилмоқда.

Дарҳақиқат, байрам қилса арзигулик воқеа. Шунинг учун ҳам Шароф Рашидов туманидаги мазкур мажмуа очилиш тадбирига ишчи-мутахассислар, ҳамкорлар, ҳамфикрлар йиғилди.

– 2019 йилда муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан ҳукумат қарори асосида бошланган жараён мана бугун охирига етди, – дейди  “BMB HOLDING” Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов. – Лойиҳанинг умумий қиймати 1,5 триллион сўмни ташкил этади. Умумий лойиҳа доирасида 2000 дан ортиқ доимий, тўрт мингдан ортиқ мавсумий ишчи ўрни яратилди. Биргина бугун очилаётган корхонанинг ўзида 600та доимий, 2000 та мавсумий ишчи ўрни бор.

Аслида бу рақамлар ортида беш йиллик машаққатли меҳнат ётибди. “BMB HOLDING” осон йўлни танламади. Салкам 30 минг гектар ерда мева-сабзавот  етиштиришни йўлга қўйди. Дастлабки йиллар иқтисодий зарар кўрганида ҳам интилиши тўхтамади. Уруғчилик, кўчатчилик билан шуғулланди. Маҳсулотни дарҳол бозорга киритмади. Саралаш тизимини, технологиясини йўлга қўйди. Логистика хизматига асос солди. Сифат кўрсаткичларини халқаро экспертлар кўригидан ўтказди ва энг нуфузли мувофиқлик сертификатини қўлга киритди. Ниҳоят тизимнинг сўнгги нуқтаси – чуқур қайта ишлаш корхонасини барпо этди.

– Охирги босқичда сублимация усулида қуритиш, шок усулида музлатиш, МДҲда ягона бўлган окустик усулда қуритиш усулини йўлга қўйдик, – дейди Бекзод Маматқулов. – Муҳтарам Президентимиз томонидан биз, тадбиркорларга яратиб берилган шароитдан унумли фойдаланиб шу узлуксиз тизимни ишга солдик.

Қуръоннинг муқаддас каломи ўқилиб юртга, элга тинчлик ва равнақ тиланди. Алвон тасма кесилиб, “BMB AGRO PLUS” линиялари ишга тушди. Биринчи маҳсулот – Жиззах қулупнайлари эди. Улар тасмага ташланди ва сараланиб, ювилиб, назоратдан ўтказилгач совуқхонага йўл олди. Шок усулида музлатишда тасма узилгани йўқ. Оний сонияларда чуқур қайта ишланган маҳсулот чиқди. Энди уни идишларга жойлаб исталганча сақлаш мумкин.

– Шок учун дастлаб -400 даражада музлатамиз. Музлатилган маҳсулот  -200 ли совуқхоналаримиз бор, шу ерда сақланади, – дейди “BMB AGRO PLUS” бош директори ўринбосари Воҳид Болиев. – Афзаллик томони шундаки, маҳсулот эритилса, шок усулда музлатилгани учун асл ҳолатидан фарқ қилмайди.

Ҳа, энди сиз исталган меванинг боғ ёки пайкалдан узилган чоғдаги таъмини йилнинг 12 ойи давомида ҳис қилишингиз мумкин. Бундай имкониятни сизга шок услуби яратади.

Корхонада яна бир усулда мева қайта ишланади. Бу сублимация усулидир. Уни шок услубининг давоми дейиш мумкин. Унда музлатилган мева таркибидаги намлик вакуум қурилмаси орқали тортиб олинади. Натижада:

– Маҳсулот ўзининг ҳажмини, шаклини, таъмини, ҳидини йўқотмайди. Таркибидаги микроэлементлар ўз ҳолича сақланиб қолади. Бу нафақат Ўзбекистонда, балки Ўрта Осиёда янги ҳисобланган технологиядир, – дейди Воҳид Болиев.

Шу ўринда айрим рақамларга эътиборингизни қаратмоқчимиз.

BMB AGRO PLUS

Ҳудуди                               – 10 га

Умумий қиймати              – 40,7 млн. $

“Ўзсаноатқурилишбанк”

АТБ кредити                       – 16,6 млн. $

BMB HOLDING маблағи – 24,1 млн. $

Қуввати (йилига)              – 120 минг тонна

мева-сабзавотни қайта ишлашга тенг.

– Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сублимация ёки шок усулларида музлатиб қайта ишланганидан сўнг МДҲ ҳамда Европа мамлакатларига экспорт қилинмоқда, – дейди “BMB HOLDING” Матбуот хизмати раҳбари Азизбек Ходжаев. – Яъни бу усуллар экспорт географиясини ҳам, ҳажмини ҳам оширди.

Шу нарса ҳам ҳақиқатки, Ўзбекистонда мева-сабзавот етиштирувчилар, уни қайта ишловчилар ва аҳолига етказиб берувчи тизимлар ҳаммаси алоҳида-алоҳида субъект эди. “BMB HOLDING” эришган муваффақиятларнинг энг муҳим жиҳатларидан бири шундаки, улар барча тизимни битта ўқ атрофида бирлаштирди. Ҳатто кўчатчиликни ҳам.

Мана бу помидорлар ҳам шу корхона далаларида етиштирилган. Бу навдаги помидорларда оқ, дағал чизиқ ва тугунчалар йўқ. Яъни шаклнинг барча қисми шарбатли. Шу жиҳати билан қайта ишланганда, масалан томат пастасига айлантирилганида бирга бир миқдорга эришилади.

– “BMB HOLDING”да нафақат кўчат, балки уруғчилик ҳам ташкил қилдик, – дейди  “BMB HOLDING” Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш департаменти раҳбари, қишлоқ хўжалиги фанлари фалсафа доктори (PhD) Собиржон Эгамбердиев. – Иккита серҳосил янги нав яратдик. Бу нав кўчатлари бир гектардан юз тоннагача ҳосил беряпти. Бу жуда катта рақам.

Гектаридан 100 тонна помидор. Тағин қаерда? Жиззахнинг шўрхок ерларида. Агар уруғ ва кўчатчилик билан вақтида шуғулланмаганида бундай натижа бўлармиди.  

– Бу кўчатлар кимёвий қўшилмаларсиз, биологик тоза услубда ундириб олинган. Кўчат илдизи қанчалик оқ, тиниқ рангли бўлса, нам тупроққа  тегиши билан тутади. Йўқотиш бўлмайди, – дейди Собиржон Эгамбердиев.

Биз баъзида замонамиз қаҳрамонларини узоқлардан излаймиз. Аслида улар орамизда. Уларнинг камтарин, аммо пок ният ҳамда ғайрат билан халқимиз фаровонлиги, давлатимиз ривожи учун кўрсатаётган фидойилигига тасаннолар айтайлик.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/hijARf7tjVE?si=03SOWM-x9xybosMl" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов,Элёр Олимов(видео,сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мева ва сабзавотлар энг замонавий усулларда қайта ишланмоқда (+видео)