Наманганда Давлат Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг вилоят бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросига бағишланган матбуот анжумани ташкил этитлди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва соҳага бозор механизмларини жорий этиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда юртимизда етиштирилаётган 80 турдан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари дунёнинг 66 та давлатига экспорт қилинмоқда. Бунда, мева-сабзавотлар ва дуккакли маҳсулотларнинг экспорт ҳажми 2016 йилдан 2021 йилга қадар қарийб 2 баробарга ошган.

Шунинг баробарида, пахта ва ғалладан қисқартирилаётган ер майдонларида боғдорчилик, узумчилик, полиз ва сабзавотчилик, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш соҳасида экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинлари экишни кўпайтириш, аҳолининг кенг қатламларини жалб қилиш орқали тармоқда қўшимча ўсишга эришишда илмий асосланган ёндашув ва ўрганишларни инобатга олиш тақозо этилмоқда.

- Ҳисоб-китобларга кўра, 1 гектар майдонда етиштирилган пахта хомашёсига нисбатан узумдан 7 баравар, гилосдан 6 баравар, ёнғоқдан 5 баравар кўп даромад олиш ҳамда бу ерларда оилавий тадбиркорлик доирасида кичик интенсив боғдорчилик, узумчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш ва сабзавотчилик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш имконияти мавжуд, - дейди Кадастр агентлиги Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Содиқжон Муҳиддинов. – Бу орқали қишлоқлар, чекка маҳаллаларда ҳам “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларнинг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш бўйича катта имконият мавжуд.

[gallery-6073]

Давлатимиз раҳбарининг қарори асосида фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги паст ҳосилли пахта ва ғалладан қисқартирилган 11 минг 100 гектар экин майдонлари 2022-2025 йилларда босқичма-босқич захирага қайтарилади. Мазкур ҳужжат билан захирага қайтарилган ер майдонларини деҳқон хўжалиги ташкил этган ҳолда сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш каби лойиҳаларни амалга ошириш учун фуқароларга 0,10 гектардан 1 гектаргача бўлган ўлчамларда очиқ электрон танлов орқали 10 йилга ижарага берилиши режалаштирилган.

Вилоятда 2022 йил давомида 4 минг 439 гектар ер майдони захирага қайтарилиб, ушбу ер майдонлари деҳқон хўжалигини юритиш учун очиқ электрон танловга чиқариш белгиланган бўлса-да, амалда вилоят ҳокимининг ташаббуси билан 6 минг 439 гектар ер майдони захирага қайтарилиб, бугунги кунда 5 минг 875 гектар ер майдонлари (режага нисбатан 132 фоиз) давлат мулки сифатида рўйхатдан ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарори билан тасдиқланган Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламентига мувофиқ, ер майдонлари 10 сотихдан 1 гектаргача бўлган ҳажмларда лотларга ажратилиб, очиқ электрон танловга қўйилиб, 10 йил муддатга ижара ҳуқуқи асосида берилмоқда.
Қайд этиш жоизки, жорий йилда жами 53 минг 856 кишига 6 минг 439 гектар ер майдони ижара ҳуқуқи асосида деҳқон хўжалиги юритиш, шу жумладан уларнинг 2 минг 373 гектари дуккакли, 1 минг 352 гектари сабзавот, 1 минг 342 гектари мойли, 677 гектари полиз, 642 гектари картошка ва 53 гектари шоли экинларини экиш мақсадида ажратиб берилиши белгиланган.

Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини очиқ электрон танлов орқали ижарага беришда ўз томорқасида мева-сабзавотчилик, полиз маҳсулотларини етиштириш ва узумчиликда яхши натижаларга эришган, ушбу соҳаларда таянч мутахассисликка эга бўлган фуқароларга, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд оилаларга алоҳида устиворлик берилиши белгиланган.

Матбуот анжуманида қайд этилганидек, Президент қарори ижроси доирасида Кадастр агентлигининг вилоят бошқармаси ва унинг туман бўлимлари томонидан танлов ғолибларига ер тўғрисидаги қонунчилик ва ижара шартномаси талаблари бажарилмаганда, жумладан, ижарага берилган ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда ерга бўлган ҳуқуқ Ер кодекси ва “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонунга асосан бекор қилиниши ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур қарор мамлакатимизда аҳоли фаровонлигини ошириш, вақтинча ишсиз қатламлар бандлигини таъминлаш, махсус дафтарларда турган фуқароларни ижтимоий муҳофаза қилиш, хонадонларда озиқ-овқат захирасига эришиш, бозорларда маҳсулотлар нархи сунъий ошиб кетишининг олдини олишда муҳим аҳамиятга эгадир.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорлик ривожланади