Фарғонада “Фарғона водийсининг мева-сабзавотчилик тармоқлари: экспорт салоҳияти” мавзусида халқаро бизнес-форум бўлиб ўтди.

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг минтақавий иқтисодий ҳамкорлик лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Фарғона вилояти ҳокимлиги ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган форумда Германия, Беларусь, Россия, Латвия, Литва, Қозоғистон каби давлатларнинг йирик савдо уйлари, транспорт, логистика хизматларини амалга оширувчи компаниялари, соҳага ихтисослашган фирма ва уюшмалар раҳбарлари иштирок этди.

Саховатли заминимизнинг ҳар қаричи олтинга тенг. Жаннатмонанд юртимиз кўркам боғ-роғлари, узумзорлари билан ҳам дунёга машҳур. Экспертларнинг фикрича, Ўзбекистон шароитида етиштирилган мева-сабзавот бебаҳо хусусиятлари, яъни таркибида амино ва органик кислоталар, саломатлик учун ғоят фойдали микроэлементлар, турли биологик моддаларга бойлиги билан бошқа минтақаларда етиштирилган маҳсулотлардан ажралиб туради.

10 (2).jpg

Мамлакатимизда мева-сабзавот ва узум етиштириш, қайта ишлашга алоҳида эътибор қаратилаётир.Президентимизнинг 2006 йил 11 январдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бунда муҳим дастуриламал бўлмоқда. Бугунги кунда ҳудудларда мева-сабзавотнинг янги, серҳосил навларини яратиш, соҳага илғор технологияларни жалб этиш, экспорт ҳажмини ошириш борасида ҳам изчил ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган йили Фарғона вилоятида 414 минг тонна мева, 783 минг тонна сабзавот, 277 минг тонна картошка, 71 минг тонна полиз маҳсулотлари, 113 минг тонна узум етиштирилди. Вилоят эҳтиёжидан ортган 120 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди.

Жорий йилда вилоятда 1 миллион 800 минг тоннадан ортиқ мева-сабзавот етиштириш режалаштирилган, унинг қарийб 300 минг тоннаси экспорт қилинади. Бу жараёнда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти жўғрофияси ҳам кенгайиб бораётир. Бугунги кунда юртимизда етиштирилаётган сархил мева-сабзавотлар кўплаб давлатларга экспорт қилинмоқда. Қишлоқ хўжалигига замонавий агротехнологияларни жорий этиш, бу борада ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш, серҳосил, эртапишар ва касалликларга чидамли навларни яратиш бўйича улкан натижаларга эришилмоқда.

Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти вилоят филиалида халқаро илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорликда кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда. Фарғона водийсига хос интенсив боғларга шакл бериш усуллари ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилмоқда.

Бизнес-форум иштирокчиларига мамлакатимиз, хусусан, Фарғона вилоятида мева-сабзавотчилик соҳасида амалга оширилаётган ишлар, яратилаётган имконият ва имтиёзлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

– Серқуёш юртингизда етиштирилган мева-сабзавотнинг таъми кишини ҳайратга солади, – дейди “Uzlita” халқаро бизнес ассоциацияси президенти Дариус Сермукснис (Литва). – Дарҳақиқат, Ўзбекистон нафақат мева-сабзавот етиштириш ва уни қайта ишлаш, балки экспорт қилишда ҳам фаолдир. Ушбу форумда мамлакатингиз компаниялари билан маҳсулотлар экспортини йўлга қўйиш, агрофирмалар билан шартномалар тузишни мақсад қилганмиз.

Тадбир доирасида фермер хўжаликлари, агрофирмалар етиштирган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мева-сабзавот экспорти янада ошади