Сурхондарё вилоятидаги барча таянч мактабгача таълим ташкилотларида “Методик маҳорат куни” тадбирлари бошланди.

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 30 сентябрдаги “Мактабгача таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан, жорий йилнинг январь ойидан мактабгача таълим соҳасида педагог кадрларнинг узлуксиз касбий ривожланишини таъминлаш мақсадида барча мактабгача таълим ташкилотларида малака оширишнинг “Методик маҳорат соати”, таянч мактабгача таълим ташкилотларида эса “Методик маҳорат куни” каби тадбирларни босқичма-босқич жорий этиш белгиланган.  

– Фармонда белгиланган тадбирларни юқори самарадорлик билан амалга ошириш мақсадида вилоят бўйича 22 та таянч мактабгача таълим ташкилоти белгилаб олинган, - дейди Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жасур Мирзақулов. – “Методик маҳорат куни” доирасида таянч мактабгача таълим ташкилотлари тренерлари томонидан бошқа мактабгача таълим ташкилотлари директор ўринбосарлари учун ўқув машғулотлари ва семинарлар ўтказилади. “Методик маҳорат соати” доирасида директор ўринбосарлари томонидан мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари фаолияти таҳлил қилинади, уларга методик ёрдам кўрсатилади ва касбий ривожланиши бўйича тавсиялар берилади. Тренер сифатида фаолият юритаётган директор ўринбосарларига тегишли туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳузуридаги мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини рағбатлантириш жамғармалари ҳисобидан лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида қўшимча ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.  

[gallery-21199]

Термиз шаҳридаги 9- ҳамда 31-давлат мактабгача таълим ташкилотларида бўлиб ўтган илк “Методик маҳорат куни” доирасидаги малака ошириш тадбирида 465 нафар директор ўринбосари учун ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.  

Тадбирда мактабгача таълим ва умумий ўрта таълимнинг узлуксизлиги ҳамда узвийлигини таъминлаш борасидаги масалалар хусусида сўз юритилди. Шунингдек, мактабгача таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш, таълим жараёнига инновацияларни, илғор педагогик ва рақамли технологияларни кенг жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгуси режалар ҳақида муҳокама этилди.    

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/BmZDK-hYGM0" title="“Metodik mahorat kuni”ga start berildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат, видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Методик маҳорат куни”га старт берилди (+видео)