Ўзбекистон Металлургия уюшмаси вакиллари ҳамда Хитой Темир-пўлат уюшмаси вакиллари учрашуви бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида икки ташкилот ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзолади.

Маълумотларга кўра, уюшма Хитойнинг энг йирик тармоқ ташкилоти бўлиб, 400 дан ортиқ корхона, жумладан, етакчи металлургия корпорациялари, илмий-тадқиқот институтлари ва сервис компанияларини ўзида бирлаштирган.

Учрашув давомида мамлакатимизда кон-металлургия саноати маҳсулотлари негизида илғор жаҳон амалиёти асосида юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, унга боғлиқ бўлган тармоқларни ривожлантириш ҳамда ушбу йўналишнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга алоҳида эътибор берилаётгани қайд этилди.

Шунингдек, эндиликда мазкур ҳамкорлик маморандуми  Уюшма учун илғор технологиялар, янги ҳамкорлик алоқалари ва инвестиция имкониятларига янада кенг йўл очиб бериши таъкидланди.

Жумладан, тармоқнинг рақобатбардошлигини ҳамда Ўзбекистон қора металлургиясининг жаҳон бозоридаги мавқеини мустаҳкамлайди.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Металлургия соҳасида Хитой билан ҳамкорлик