Меркель: Путиннинг сўзларини жиддий қабул қилиш керак
2005-2021 йилларда Германия канцлери бўлган Ангела Меркель Президент Владимир Путиннинг Россия Федерациясини ҳимоя қилиш ҳақидаги телемурожаатига эътибор қаратиб, унинг сўзларини жиддий қабул қилиш зарур, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда “DPA” агентлиги хабар берди.
“Сўзларига жиддий муносабатда бўлиш, буни бошидан шунчаки ҳавойи ҳисобламасдан жиддий қабул қилиш ҳеч қандай заифлик ёки тинчланиш эмас, балки сиёсий донолик белгисидир. Бу манёвр қилишга имкон берадиган сиёсий донишмандлик, деди Меркель.
Президент Россия Федерацияси ўз яхлитлиги ва халқи ҳимояси учун ихтиёрида бўлган барча воситаларни ишга солишга тайёрлигини маълум қилганди.
ЎзА