Мерганларимизнинг жаҳон кубогидаги бронзаси
Шу кунларда Жанубий Кореянинг Чангвон шаҳрида ўқ отиш бўйича 43 та мамлакатнинг 450 нафардан ортиқ энг сара мерганлари иштирокида жаҳон кубогининг финал босқичи бўлиб ўтмоқда.
Мусобақа дастуридан ўрин олган 10 метрга пневматик тўппончадан ўқ отиш бўйича ўтказилган баҳсларда спортчиларимиз Муҳаммад Камолов, Владимир Свечников ва Вениамин Никитиндан иборат жамоа шиддатли баҳслар якунида бронза медалини қўлга киритди.

Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатди.
Жаҳон кубогининг 16 июль кунги мусобақаларида Токио-2020 Олимпия ўйинлари иштирокчиси бўлган ҳамюртимиз Мухтасар Тоҳирова кичик калибрли милтиқдан 50 метр масофага ўқ отиш бўйича ўз омадини синаб кўради.
Чангвон шаҳрида ўтаётган мусобақалар давом этмоқда.
Т. Рўзиев, ЎзА