Мерганларимиз Осиё ва жаҳон рекордини янгилади
Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида ўқ отиш бўйича Осиё чемпионатида 20 та давлатдан 564 нафар мерган қатнашаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Чемпионатнинг пневматик тўппончадан 10 метр масофага отиш бўйича кечган микст дастурида ҳамюртларимиз Муҳаммад Камалов ва Нигина Саидқулова олтин медалга сазовор бўлди. Янада аҳамиятлиси, юртдошларимиз беллашувларда 481,3 балл жамғариб, мазкур йўналишдаги Осиё ва жаҳон рекордини янгилашга эришди.
Эслатиб ўтамиз, 14 февралга қадар давом этадиган Осиё чемпионатининг дастлабки кунги мусобақаларида мамлакатимиз вакиллари 2 та олтин медални қўлга киритган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА