Мерганларимиз Осиё кубогида бронзали бўлди
Жанубий Кореянинг Сувон шаҳрида камондан отиш бўйича Осиё кубоги босқичи ўз якунига етиб бормоқда. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси битта бронза медалига сазовор бўлди.
Юртдошларимиз Амирхон Содиқов ва Зиёдахон Абдусатторова микст дастурида шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди.
Энди Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 15-16 июнь кунлари жамоавий ва яккалик дастурдаги "Париж-2024" йўлланмалари ўйналадиган якуний мусобақада иштирок этиш учун Туркиянинг Анталия шаҳрига йўл олади.
Т.Рўзиев, ЎзА