Мерганлар Ўзбекистон кубогида беллашди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз шаҳридаги “Сурхон-Арена” спорт мажмуасида камондан отиш спорт тури бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси ўтказилди.
Мусобақанинг катталар, ўсмирлар ҳамда ёшлар ўртасида 70+70 ва 60+60 машқларида финал босқичи бўлиб ўтди. Финалга чиққан мерганларнинг баҳси янада қизғин ва ҳис ҳаяжонга бой бўлди. Белгиланган нишонни аниқ мўлжалга олган спортчилар ғолиб ва совриндор бўлди.
[gallery-8832]
Мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросимида Миллий гвардия вилоят бўйича бошқармаси бошлиғи Ш.Саидов, Миллий гвардия вилоят Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси вилоят ҳудудий бўлими раиси А.Умаров, Камондан отиш бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамоаси бош мураббийи Г.Арипова иштирок этди.
Фахрли ўринларни эгаллаган спортчиларга диплом, медаль, мусобақа кубоги ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди. Шунингдек, маросимда мусобақани юқори савияда, кўтаринки руҳда ўтказишда ўзининг муносиб ҳиссани қўшган бир гуруҳ мураббийлар эътироф этилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА