Мерганлар мусобақаси
Наманганда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ёшлар ўртасида пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича вилоят ҳокими кубогининг 1-босқич мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада жами 156 нафар спортчи иштирок этди.
Якуний натижаларга кўра, умумжамоа ҳисобида вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази жамоаси мусобақа ғолиби бўлди. Кейинги ўринлар Наманган шаҳар жамоаси ва тўрақўрғонлик спортчиларга насиб этди.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
[gallery-754]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА