Навоий шаҳридаги “Маънавият ва маърифат” марказида “Mental Kids” кўрик танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Танлов “Долзарб 90 кун” дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

9-10 ёшли иқтидорли ёшлар ўз билим ва тафаккурларини синовдан ўтказган беллашувда 1-ўринни Тошкент вилояти вакили Олег Селеванов, 2-ўринни Наманган вилояти вакили Асилбек Абдужалилов ва 3-ўринни Навоий вилояти вакили Муниса Жўрақулова эгаллади.  

Танлов якунида ғолиб ва совриндорлар Республика “Баркамол авлод” болалар мактабининг диплом ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Mental Kids” – республика беллашуви Навоийда