Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, бугундан «Очиқ бюджет» порталида «Менинг йўлим» лойиҳасига таклиф қолдириш бошланди.

Қайд этилишича, «Менинг йўлим» лойиҳасининг жорий йилги мавсуми учун 312 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши белгиланган. Лойиҳа доирасида таклиф киритиш жараёни жорий йилнинг 27 апрель санасига қадар давом этади. Киритилган таклифлар учун овоз бериш жараёнлари 28 апрелдан 7 май кунига қадар ўтказилади.  

«Менинг йўлим» лойиҳаси туман (шаҳар) бюджетларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун режалаштирилган маблағларнинг камида 50 фоиз қисмини фуқаролар фикри асосида йўналтирилишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган.  

М.Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Менинг йўлим» лойиҳасига старт берилди