Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашида Бош Қомусимизни бугунги реал воқеликка мослаштириш, янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратиш борасидаги таклифлар муҳокама қилинди.

Куни кеча парламент қарори билан Конституцияга ўзгартириш киритиш юзасидан Конституциявий комиссия тузилган эди. Таклифларни қандай йўллаш ҳақида қисқача маълумот берилди. Маълум қилинишича, таклифлар уч йўналишда – ёзма равишда, почта ёки телеграм канал орқали, тўғридан тўғри платформа орқали, жойлардаги маҳалла фаоллари ва депутатлар орқали йўллаш имкони мавжуд.

Айни вақтда юртимизда 100 мингдан ортиқ фермерлар, 500 мингдан ортиқ деҳқонлар 5,5 миллиондан зиёд томорқа ер эгалари борлигини ҳисобга оладиган бўлсак, улар конституциявий ислоҳотларга ўз ҳиссасини қўшиши шубҳасиз.

– Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ҳозирги кунга қадар 16 марта ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган экан, – дейди Андижон вилояти кенгаши раиси Фарҳодбек Набижонов. – Бу сафар биз ҳам жойлардан аграр тармоқ вакилларининг фикрлари ва таклифларини ҳар бир йўналишда шошилмасдан йиғиб, Конституциявий комиссияга етказамиз.

Йиғилишда конституциямизнинг 20 дан ортиқ моддаси ва айрим боблари бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

– Бош қомусимизнинг айрим бандларини ўзгартиришга зарурат туғилгани айни ҳақиқат, – дейди Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳуқуқшунос Чорихон Қодиров. – Мисол учун, 28-моддада. Ўзбекистон Республикаси Фуқароси Республика ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга кўчиш, Ўзбекистон Республикасига келиш ва ундан чиқиб кетиш ҳуқуқига эга, деган фикрлар келтирилган. Унинг пастида қавс ичида (қонунда белгиланган чеклашлар бундан мустасно) деган ёзув бор. Бундай жумла халқаро амалиётда мавжуд эмас. Авваллари бизда «прописка» яъни пойтахтга рўйхатга қўйишда чекловлар бор эди. Энди бунга чек қўйилди. Демак, конституциямиздан бу модда олиб ташланиши керак. 30-моддани ҳам ўзгартириш керак ундаги “...материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериши лозим» иборасига ҳужжатлардан нусхалар олиш мумкин деган қўшимча қўшиш керак.

Йиғилишда Бош Қомусимизнинг ҳар бир моддасида миллий ва умуминсоний қадриятлар, халқимиз манфаатларини акс эттириш, унинг моддаларини ўз ҳаётига тадбиқ этиш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлиги алоҳида қайд этилди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Менинг Конституциям”