Бухорода Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Тадбирга Қуролли Кучлар сафида хизмат килиб, Ватан ҳимоясидек шарафли ишда сафдошларига ўрнак бўлаётган фидойи ходимлар, ҳарбийлар, уларнинг оила аъзолари ҳамда фахрийлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар,  давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари таклиф этилди.

Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради.

Бугунги сана нафақат ҳарбийларимиз, балки Ватанимизни жон-дилидан суйган ҳар бир фуқаронинг байрамидир. Шу боис ушбу сана муносабати билан вилоятимиздаги ҳарбий қисмларда, маҳаллаларда, таълим муассасалари, меҳнат жамоаларида ҳарбийлар, уларнинг оила аъзолари, фарзандлари, фахрийлар учун “Аскар оналарини улуғлаймиз”, “Менинг акам аскар йигит”, “Менинг ўғлим – Ватан ҳимоячиси”, “Менинг армиям – менинг фахрим”, “Халқ ва армия – бир тану бир жондир!”  каби мавзуларда маънавий-маърифий учрашув ва кечалар ўтказилмоқда.  

Албатта, бу каби тадбирлар ёшларда ҳарбий-ватанпарварлик фазилатларини шакллантириш, уларни миллий истиқлол руҳида тарбиялашда муҳим омил бўлмоқда. Ўз навбатида ёшлар ҳам бугун ўзларига катта ишонч билдирилаётганлигини амалда ҳис этиб турибди. Эндиликда ёшларимиз армия сафида хизмат қилишни ўзлари учун шарафли бурч деб билмоқда.

Тадбирда ўзининг юксак азму шижоати, жисмоний ва маънавий салоҳиятини намоён этиб, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида давлатимиз мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги ва халқимизнинг осойишта ҳаётини ҳимоя қилишдек шарафли бурчни аъло даражада адо этиб келаётган,  ўз хизмат мажбуриятларини бажаришда барча хизматдош дўстларига ўрнак бўлаётган ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналарига вилоят ҳокимлигининг ташаккурномалари топширилди.

Байрам тадбирида ҳарбий хизматчилар томонидан жанговар санъат  элементларини ўзида жамлаган ва Қуролли Кучлар қудратини намойиш этувчи, ватанпарварлик руҳи билан йўғрилган кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

Хушовоз хонандалар, таниқли санъаткорлар, ҳарбий оркестр, бадиий ва ҳаваскорлик жамоалари ижросидаги она Ватанни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар, мардлик ва жасурликни улуғловчи шеърлар барчага кўтаринки кайфият улашди.

<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/Zb_DPRUbFmA" title="Davlat moliya nazorati inspeksiyasi faoliyati qoniqarsiz ekanligi koʻrsatib oʻtildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Менинг армиям – менинг фахрим”