Менинг ғаллазорим – ёнғиндан холи ҳудуд!
Галдаги вазифа – етиштирилган мўл ҳосилни нес-нобуд қилмай йиғиб олиш.
Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва унинг туманлар бўлимлари ходимлари томонидан жорий йилги ғалла ҳосилини ўриб, йиғиб олишда ёнғин хавфсизлиги қонун-қоидаларига тўлиқ риоя этган ҳолда амалга ошириш юзасидан туман ҳокимликлари масъуллари, фермерлар, ўрим-йиғим отрядлари, уларга хизмат кўрсатувчи қишлоқ хўжалиги корхона ва ташкилотлари вакилларига тушунтириш ишлари олиб борилди.
Соҳа ходимлари дон қабул қилиш омборларида ёнғин хавфсизлиги бўйича кўрилган чора-тадбирларни назоратдан ўтказиб, юзага келган камчиликларни ўз вақтида бартараф қилиш чораларини амалга оширди.
Ўтказилаётган ташвиқот-тарғибот тадбирлари, техника кўриклари ва амалий машғулотларда ғалла мавсумида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ риоя этиш зарурлиги, акс ҳолда, биргина хато оқибатида не-не машаққатлар билан етиштирилган ризқ-рўзимиз кулга айланиши мумкинлиги, унинг олдини олиш учун барча бирдек масъул экани алоҳида таъкидланди.

Галдаги вазифа – етиштирилган мўл ҳосилни нес-нобуд қилмай йиғиб олиш. Бунга мутасаддилар томонидан пухта ҳозирлик кўрилди. Ғалла ўрим-йиғимида иштирок этувчи ўрим комбайнлари, юк ташувчи автомобиллар ёнғин хавфсизлиги бўйича техник кўрикдан ўтказилиб, аниқланган носозликлар зудлик билан бартараф этилиб, ёнғинга қарши воситалар билан таъминланди.
– «Менинг ғалла майдоним– ёнғиндан холи ҳудуд» ва «Менинг дон омборим – ёнғиндан холи ҳудуд» шиорлари остида ўтказган тарғибот-ташвиқот тадбирларидан кўзлаган асосий мақсадимиз – ғалла ўрим-йиғимини ҳар қандай даражадаги ёнғинларсиз, беталофат ўтказишдан иборат, – дейди вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин назорати ва профилактикаси бўлими бошлиғи, майор Ашурали Арипжанов.
– Ғалла майдонларида ва унинг атрофида чекиш, очиқ оловдан фойдаланиш ёки далада таъмирлаш ишларини олиб бориш каби ҳолатлар ҳам ёнғинга сабаб бўлиши мумкин.

Аҳоли ва ўрим-йиғим мавсумда иштирок этувчи фуқаролар ўртасида ҳам ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш юзасидан тарғибот тадбирларини ўтказдик. Ўрим майдонлари яқинида навбатчилик ташкил этилиб, комбайн, трактор ва бошқа транспорт воситаларига махсус автоуловлардан ёқилғи қуйиш, тунги пайтларда ёқилғи қуйишни чеклаш каби ёнғиннинг олдини олувчи ҳолатларга риоя этилишига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, экинзорларда ёнғин рўй берганида қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатларини ташкил этиш мақсадида бир неча марта ёнғин ўчириш машғулотлари ташкил этилди. Ушбу машғулотларда кўнгилли ёнғин ўчириш дружиналари ходимларининг ҳам иштироки таъминланиб, уларнинг ёнғин хавфсизлиги борасидаги билим ва кўникмалари мустаҳкамланди.
Барча дон қабул қилиш пунктлари республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тайёрланган ёнғин хавфсизлари қоидалари битилган қўлланмалар, брошюра ва плакатлар ва ўрим-йиғимда иштирок этаётган транспорт воситалари ўт ўчириш балончалари билан тўлиқ таъминланди.