Бухоро вилояти Ромитан тумани Қоқиштувон маҳалласида яшовчи Рўзимаматовлар оиласида 4 нафар фарзанд бўлиб, тўнғичи Нозимжоннинг болалигида чалинган дард туфайли ногиронлиги бор.

17 ёшли Нозимжон тенгдошларига ўрнак бўла оладиган даражада ақлли, ҳар соҳада фаол, интилувчан бола. 

Робототехника, бино макетлари ясаш билан шуғулланадиган Нозимжоннинг бу йўналишда буюртмалари ҳам анчагина. Унга ён-атрофдаги мактаблар, ҳаттоки олий таълим муассасаларидан ҳам фанга, қурилишга оид макетлар ясаш учун буюртмалар келиб тушади. Шунингдек, у ҳозир компьютерда дастурлашни ўрганмоқда. Қолаверса, уяли алоқа телефонларини тузатиш, турли базмлар, туғилган кунларга видеолавҳалар тайёрлашга ҳам қизиқади. 

[gallery-17601]

Нозимжонга туман “Инсон” ижтимоий хизматлари маркази томонидан электрон аравача тақдим этилганидан сўнг, унинг кўчага чиқиши, ука-сингиллари билан айланиши, ўртоқлари билан кўришиб келиши учун имконият яратилди. 

– Келажакда архитектор бўлишни мақсад қилганман, – дейди Нозимжон Рўзимаматов. – Энди мен ташқарида ҳам бемалол ҳаракатланиш имкониятига эга бўлдим. Чунки, мени ўйлайдиган давлатим бор. Мен бундан жуда хурсандман. Энди бемалол тенгдошларим билан сайрга чиқишга, айланишга, улар билан суҳбатлашишга имконим етади. 

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Мени ўйлайдиган давлатим бор”