Мен “ваҳший она” эмасман… (+видео)
Бундан роппа-роса 1 йил муқаддам, Тошкент ҳайвонот боғида аёл киши уч ёшли қизчасини айиқ қафасига ташлаб юборгани акс этган видео интернетни "портлатди". Ҳайвонот боғидаги воқеа ортидан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган аёлнинг исми Зилола Тўлаганова. 31 ёшда. Зилола Тўлаганова Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтини тамомлаган. Бакалаврда бошқа йўналишда, магистратура босқичида бошқа йўналишда таҳсил олган.
Аёлнинг ота-онаси қизининг оиласи бир неча йилдан буён нотинч эканини, турмуш ўртоғи билан муносабатларида муаммоларнинг борлиги қизининг руҳий саломатлигига жиддий таъсир қилгани ҳақида айтиб ўтган. Зилола билан бевосита биргаликда ишлаган Янги Аср авлоди муассиси Эркин Абдураҳмонов билан суҳбатимиз давомида кўплаб бадиий китобларнинг дизайнини яратган рассом сифатида эслаб ўтди.
Бу фожеа содир бўлган кундан буён аёлни қораламаган одам қолмади ҳисоб. Биз кўпроқ воқеаларнинг оқибатлари ҳақида муҳокама қилишга ўрганиб қолганмиз. Муаммонинг асл келиб чиқиш сабаблари ҳақида деярли фикр юритмаймиз. Бу фожеа содир бўлган кундан буён “Миллий тикланиш” партияси овози эшитилмаган тарафнинг ёнида бўлиб келмоқда. Ҳатто Зилола Тўлаганованинг шахсий кўргазмасини ўтказишга ҳам муваффақ бўлишди. Кўргазмада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзолари, депутатлар, жамоат фаоллари, ОАВ вакиллари ва бевосита воқеага алоқадор инсонлар қатнашишди. Кўргазманинг асосий ташкилотчиси Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси Марказий кенгаши раиси ўринбосари Феруза Муҳаммеджанова билан суҳбатлашар эканмиз, асосий муаммоларимиздан бири бу жамиятимизда қиз болага, аёлларга нисбатан бўлган муносабатда эканлигини таъкидлади.
Нонсиз қолса-да контракт тўлаган, лой кўчада қизини елкасида кўтариб катта қилган Оталар ҳақида кўп эшитамиз, кўп ўқиймиз. Ҳаётда омади юришган аёл-қизларимиз ортида кўпинча тоғдек суянч бўлиб оталари туради. Айнан Оталаридан "мен борман, қизим" деган сўзларини эшитиб улғайган қизалоқлар, ўзларини ҳимоя қила оладиган даражадаги мустаҳкам иродали шахс бўлиб етишишади.
Батафсил
<iframe width="853" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/B-I4XfheThw" title="Men “vahshiy ona” emasman…" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Биз бугун зўравонликни оқлашдан йироқмиз. Шунчаки юзага келган фожеанинг асл сабабларига эътиборингизни қаратишни истадик, холос. Зўравонликни амалга ошираётган хоҳ аёл, хоҳ эркак бўлсин, қонун олдида бирдек жавобгарликка тортилишини унутмаслиги лозим. Бизни кузатишда давом этинг Ўзингиз ва яқинларингизни эътиборсиз қолдирманг.
М.Турдалиева, А.Аҳмедов (видео), ЎзА