Бетакрор гўзалликка эга табиат қўйнида, тоғ арчазорларининг хушбўй саси оқими йўлида жойлашган Сўх туманидаги болалар оромгоҳи ҳар йили ёзги таътил пайтида юзлаб болалар учун қувонч ва илм масканига айланади. Соғлом овқатланиш, ўқув-маънавий тадбирлар, спорт мусобақалари ва маданий кўнгилочар оқшомлар ёш авлоднинг ёзги таътилини мазмунли ўтказиш имконини беради.

Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган болалар оромгоҳининг моддий-техник имкониятлари жуда кенг. Йилдан-йилга оромгоҳда дам олувчи болалар сони ошяпти. Уларнинг овқатланиш, яшаш, дам олиш ва ривожланиши учун барча зарур шароитлар яратилган.

– Ҳар мавсумда 180 тадан, жами бу йил 720 та болаларни соғломлаштирамиз. Бизга тақдим этилган 12 кунлик дастур асосида фаолият олиб боряпмиз. У болаларга маъқул келди. Чунки дастурга асосан ҳар куни бириктирилган турли ташкилотлардан келиб тадбирлар ўтказилади, – дейди Сўх болалар соғломлаштириш оромгоҳи директори Таваккал Эркаев. – Бу йилдан бошлаб оромгоҳга йўлланмани электрон платформа орқали мамлакатимизнинг исталган вилоятидан сотиб олиш мумкин. Натижада Сўхда бугун Фарғона, Тошкент, Самарқанд ва бошқа вилоятлардан келган болалар ҳам дам олмоқда.

Сўх болалар оромгоҳи таъкидланганидек, ҳар сафар 180 дан ортиқ болани қабул қилади. Бу ерда ётоқхоналар, замонавий ошхона, кутубхона, ўқув хоналари, спорт майдончаси, шифокор хизмати, амфитеатр ва очиқ ҳавода дам олиш жойлари мавжуд. Бундан болажонлар мамнун.

– Бу ердаги шароитлар менга ёқди. Ҳар хил тўгараклар бор. Шахмат, шашка ўйнайман, қўшиқ куйлаймиз. Овқатлари жуда мазали, – дейди самарқандлик Рухшона Ҳотамова. –Бу ерда янги дугоналар орттирдим. Келаси йили ҳам Сўхга албатта келаман.

Кунлик дастурга кўра турли ўйинлар, китоб ўқиш соатлари, ижодий машқлар, мусиқа ва рақс тўгараклари, спорт мусобақалари ҳамда "Ёш ватандошлар" мавзусида маънавий давра суҳбати ташкил этилади.

– Менинг исмим Ҳаётбек. Менга бу ернинг манзараси, дарёси, об-ҳавоси жуда ёқди, – дейди Тошкент вилоятидан келган Ҳаётбек. – Бу оромгоҳни интернетдаги “oromgoh.uz” сайтидан топдим ва йўлланмага ота-онам розилигини олгач ўзим буюртма бердим. Турли тўгаракларда билмаганларимни ўрганяпман. Сузишни, шахмат ўйнашни ёқтираман.

Болалар оромгоҳидан қайтган ҳар бир бола дунёқараши ўзгаради, кучли руҳ ва янги дўстлар билан уйига қайтади.  

Сўх туманидаги болалар оромгоҳи нафақат дам олиш, балки ёш авлоднинг маънавий-ахлоқий, жисмоний ривожланишига хизмат қилувчи масканга айланди. У мамлакатимиз келажаги бўлган болаларни соғлом, билимли ва ҳар томонлама етук қилиб тарбиялашда катта ўрин тутади.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/AXW3hZmq-0I?si=DtxpUMMiwgMUpXR7" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муаллиф: Муҳаммаджон Обидов

Тасвирчи: Элёр Олимов

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мен Сўхда дам оляпман