Ҳарбийлик – шон-шараф, ҳам улкан масъулият. Ўз тақдирини шу азиз Ватан, унинг келажагига бахшида этмоқликдир. Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида ўтказилган тақдимот тадбирида шу ҳақда сўз борди.

“Мен ҳам ҳарбий бўламан” деб номланган китоб матонатли ҳарбийлар ҳаётига, бу йўлга кириш орзусидаги ёшларга бағишлангани  билан аҳамиятли.    

 Тақдимот тадбирида Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари О.Ҳасанов, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия қўмондонининг тарбиявий ишлар, кадрлар ва ёшлар масалалари бўйича ўринбосари  полковник С.Мамаюсупов, Олий Мажлис Сенати аъзолари, ҳуқуқшунос олимлар, ёзувчилар сўзга чиқиб, мазкур китоб ҳақида батафсил сўз юритди.  

Aйнан ушбу китоб ватанпарварлик, юртга садоқат билан хизмат қилиш, ўз тақдирини юрт тақдири билан узвий боғлаш каби эзгу ғояларга асослангани билан аҳамиятли экани таъкидланди.  

 Шунингдек, тадбир давомида Миллий гвардия Aшула ва рақс ансамбли хонандаларининг мусиқий чиқишлари, Жамоат хавфсизлиги университетининг ҳарбий хизматчиси томонидан яратилган “Жадидларга бағишлов” қўшиғи куйланди.  

 Миллий гвардия қўмондонлигига ёш ҳарбийлар учун “Мен ҳам ҳарбий бўламан” номли китобнинг дастлабки 100 таси тақдим этилди. Бу каби тадбирлар ёшлар қалбида юртга садоқат, ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашга қаратилган.  

 Н.Усмонова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Мен ҳам ҳарбий бўламан” китоби тақдимоти ўтказилди