Мамлакатимизда соғлом турмуш тарзига берилаётган алоҳида эътибор аҳоли орасида жисмоний тарбия ва спортнинг янада оммавийлашишини таъминламоқда.

Бугун, 19 февраль куни пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топганлигининг 31 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб “Men Gʼolib” ватанпарварлик югуриш мусобақаси ўтказилди.

“Men Gʼolib” ватанпарварлик югуриш мусобақаси очилиш маросимида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Президенти Хавфсизлик кенгаши котиби, мамлакат триатлон федерацияси раиси Виктор Маҳмудов, Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромов ва бошқа мутасаддилар баҳсларда қатнашишга сафланганларга омад тилади.

Мусобақаларда асосан Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ва куч тузилмаларининг 12 та жамоасидаги 300 нафарга яқин хизматчи, юзлаб ҳаваскорлар иштирок этди. Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат Хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Бош прокуратура каби жамоалар ўртасида кечган баҳсларда ғолиб ва совриндорлар яккалик ва жамоавий тарзда аниқланди.

Югуриш мусобақаси низомига биноан унда 2021-2023 йиллар оралиғида Ўзбекистон терма жамоасига аъзо бўлган спортчилар қатнашиши тақиқланганлиги сабабли ҳаваскорлар орасидаги баҳслар ҳар жиҳатдан қизиқарли ўтди.

Пойтахтимизнинг «Халқлар дўстлиги» майдонидан старт берилган 10 километр масофада югуриш мусобақаларининг умумий ҳолдаги ғолиб ва совриндорларини белгилаш учун 50-60 дақиқадан кўпроқ вақт кетди.

[gallery-10626]

Ўзига хос кечган пойганинг 35-40 дақиқалик оралиғида дастлабки ғолиблар аниқланди. Мусобақанинг 8 километргача бўлган масофасида 160-рақамда ҳаракатланган Мудофаа вазирлиги вакили Илҳом Назаров етакчилик қилди. Аммо, мусобақа финишига 1 километрга яқин масофа қолганда 163 рақамдаги иштирокчи Нуриддин Раҳматов ва 2-рақамли Муҳриддин Мирзалиев уни ортда қолдириб кетди.

Шу тарзда шиддатли ўтган сўнгги югуриш онларида Нуриддин Раҳматов марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтган бўлса, ундан кейинги ўринлар Муҳриддин Мирзалиев ва Илҳом Назаровга насиб этди.

Аёллар ўртасидаги яккалик пойгаларда эса Мудофаа вазирлиги жамоаси вакиласи Ирода Олимова ғолибликка эришди. 2 ва 3-ўринлар Сабоҳат Холматова ва Моҳира Ниёзовага тегишли бўлди.

Худди шунингдек, “Men Gʼolib” мусобақасининг курсантлар ўртасида ҳам марра чизиғини биринчилардан билан кесиб ўтганлар аниқланди ва тақдирланди. Натижаларга кўра, 1-ўринни Мудофаа вазирлиги академияси тингловчиси Жавоҳир Холиқбердиев, 2 ва 3-ўринларни Ички ишлар вазирлиги академияси курсантлари Файзулла Ҳабибуллаев ва Шавкат Нуриддинов эгаллади.  

Курсант қизлар иштирокидаги баҳсларда Ички ишлар академияси курсантлари Дилноза Бекмирзаева, Муяссар Дўстмуродова ҳамда Божхона институти ходимаси Динара Бердимуродова совринли ўринларни қўлга киритди.

Жамоалар ўртасида фахрли 1-ўрин Мудофаа вазирлигига тегишли бўлди. 2 ва 3-ўринлар Президент ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати жамоасига насиб этди.

— Асли Сурхондарё вилоятиданман. “Men Gʼolib” югуриш мусобақасида авваллари ҳам қатнашганман. Бу галги баҳсларга жиддий тайёргарлик кўрдим. Ғолиб чиқишни чин дилдан истагандим ва маррага биринчи бўлиб етиб келганимдан хурсандман, — дейди ифтихор билан мусобақа ғолиби Нуриддин Раҳматов.

Мазкур югуриш мусобақаси ташкилотчилар учун жорий йилнинг 12 мартида мамлакатимизда ташкил этилиши режалаштирилган «Наврўз» марафонига тайёргарлик вазифасини ўтади.

Т. Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Men Gʼolib"нинг ғолиблари аниқланди