Мельбурнда изоляция узайтирилди
Австралиянинг катталиги бўйича иккинчи йирик шаҳри бўлмиш Мельбурн изоляция режимини 19 августга қадар узайтирди.
Виктория штати бош вазири Дэниел Эндрюс касаллик ҳолатлари аниқланаётгани боис, яккаланиш режими тартиблари бекор қилинмаслигини маълум қилди.
Шундай бўлсада, Сидней расмийлари аҳолини эмлаш учун чекловларни юмшатиш имкониятлари кўриб чиқилаётганини билдирдилар.
www.apnews.com сайти материаллари асосида
Гулруҳ Абдуллаева тайёрлади, ЎзА