Мексикада намойишлар авж олди
BBC News хабар беришича, Мексиканинг қатор шаҳарларида минглаб одамлар сайлов ислоҳотига қарши норозилик намойиши ўтказди. Пойтахт Мехикода бўлиб ўтган намойишда шаҳар бош майдонидан 500 минг фуқаро ўтгани айтилмоқда, аммо, маҳаллий ҳукумат намойишда 90 минг киши қатнашганини даъво қилди.
Мексика парламенти аъзолари ўтган ҳафта Президент Андрес Мануэль Лопес ташаббуси билан бошланган ислоҳотларни ёқлаб овоз берган. Афсуски, ушбу ислоҳот Миллий сайлов институти бюджети ва ходимларини қисқартиришга қаратилган эди. Бунга қарши чиққанлар ислоҳот демократияга путур етказади, мамлакат конституциясини бузади, деб ҳисоблаяпти. Шу боис Олий суддан уни рад этиш талаб қилинмоқда.
Кеча Мехико шаҳрининг Сокало майдонига одамлар йиғилган, намойишчилар шаҳар маркази кўчаларига ҳам чиқишган. Бундан ташқари, мамлакатнинг яна бир қатор ҳудудларида намойишлар ўтказиляпти.
Расмий манбаларнинг ёзишича, Меесиеа Сенати мамлакат парламенти қуйи палатаси овоз бергандан сўнг ислоҳотни маъқуллаган. Мазкур ҳужжат Президент қонунни имзолаганидан кейин кучга киради.
– Амалдаги Президент Андрес Мануэль Лопес узоқ вақт давомида миллий сайловлар
институтини танқид қилиб келади. Ўтган ой у мустақил ташкилотни фирибгарликда айблаган. Унинг ходимлари “сайлов протоколларини сохталаштириш ва овозларни сотиб олишга уринишлар”га кўз юмишаётганини айтди, – дейилади Казинформ хабарида.
Дарвоқе, Лопес 2018 йил президентлик сайловида ғалаба қозонганидан буён институтни ислоҳ қилишни талаб қилиб келади. Унинг айтишича, агентлик ходимларини кескин қисқартириш орқали солиқ тўловчилар йилига 150 миллион доллар тежаши мумкин.
Б.Худойбердиев, ЎзА