Мексикада 65 кишининг жасади топилди
Мексиканинг Алварадо шаҳридаги номаълум қабрлардан 65 га яқин жасад топилди, дея хабар беради маҳаллий ОАВ.Жасадлар прокурор ва полиция ходимлари иштирокида эксгумация қилинган.
Қурбонлар 2011-2012 йиллар оралиғида жиноятчи тўдалар ўртасидаги тўқнашувда ўлдирилгани тахмин қилинмоқда.Марҳумлар ёнидан шахсий буюмлар, яъни банк карталари ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар топилган.Мексика ИИВ миллий қидирув комиссияси Веракрус, Синалоа, Колима, Герреро ва Сонора штатларини мамлакатдаги номаълум қабрлар топилган жойлар рўйхатига киритган.Дарвоқе, Мексика қидирув комиссияси маълумотига кўра, шу пайтгача мамлакатда 94,5 минг киши бедарак йўқолган.