Мексика “ЖЧ-2026”ни ғалаба билан бошлади
Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионатига расман старт берилди. Чемпионатнинг илк учрашуви Мексика пойтахти Мехико шаҳридаги афсонавий “Ацтека” стадионида бўлиб ўтди.
Унда мезбон Мексика терма жамоаси Жанубий Африка Республикаси футболчиларига қарши майдонга тушди. “А” гуруҳидан ўрин олган ушбу баҳс 2:0 ҳисобида якунланди.
Учрашувдаги голларга Хулиан Киньонес, Рауль Хименес муаллифлик қилди. Дарвоқе, баҳсда ЖАР термасидан Сфефело Ситхоле ва Темба Званега, мексикаликлардан эса Сесар Монтесга қизил карточка кўрсатилди.
Шу тариқа, Мексика терма жамоаси 3 очкони қўлга киритди. “А” гуруҳидаги иккинчи ўйин 12 июнь куни соат 07:00 Корея Республикаси — Чехия терма жамоалари ўртасида ўтади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА