Меҳр юракдан юракка кўчади
“Қўнғирот сода заводи” қўшма корхонаси томонидан имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган оилалар, якка-ёлғиз кексаларни ижтимоий муҳофаза қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни ҳамда “Меҳр-мурувват ойлиги” муносабати билан навбатдаги хайрия тадбирлари ўтказилди. “Елобод” шаҳарча фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди. Бир гуруҳ ўқувчиларга замонавий ноутбук совға қилинди.

Жойларда ўтказилаётган хайрия тадбирлари давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон халқига мурожаатида қайд этилганидек, ногиронлиги бўлган шахсларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси деб ҳис этиш имконини бермоқда.
Довуд Абибуллаев, ЎзА