Пойтахтимизда Олмазор туман оила ва хотин қизлар бўлими ташаббуси билан туман ҳокимлиги ҳомийлигида имконияти чекланган хотин-қизлар ҳамда қарамоғида ногиронлиги бор оилаларнинг фарзандлари учун маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова иштирок этди.
Тадбирда сўнгги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларга қаратилаётган эътибор, уларга яратилаётган шароитларнинг янада яхшиланиб бораётгани, шунингдек, ҳар бир оила давлат муҳофазаси ва эътиборидан четда қолмаслигини алоҳида таъкидланди.
Дарҳақиқат, мамлакатимизда жорий этилган турли ижтимоий дафтарлар аёлларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, уларга зарур кўмак кўрсатиш, меҳнат бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашда муҳим омил бўлмоқда.
Тадбирда ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар вакилларига совғалар топширилди.
Н.Усмонова, ЎзА