Бухоро инновациялар университети ҳомийлигида Шофиркон туманидаги ижтимоий кўмакка муҳтож 10 та оиланинг ҳолидан хабар олиниб, уларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди.

Туман ҳокими Алишер Файзиллоев, мутасаддилар, нуронийлар, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ходимлари иштирокида хонадонларда бўлиб  эҳсонлар эгаларига етказилди.  

Эҳсоннинг катта-кичиги бўлмайди. Муҳими бу кўрсатилган эътибор жамиятда ўзаро меҳр-оқибат, саховат, ҳиммат, бағрикенглик каби ришталарнинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.

–Қурбон ҳайити байрамининг эзгулигига ҳамоҳанг тарзда бугун ёрдамга муҳтож тумандошларни йўқлаб, уларнинг ҳолидан хабар олдик, –дейди Шофиркон тумани ҳокими Алишер Файзиллоев. – Йўқловдан уларнинг кўнгли тоғдек кўтарилди. Ўз вақтида қилинган эҳсоннинг савоби улуғ бўлади.

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳр саховат тадбирлари давом этмоқда