Бухоро вилояти 4-сектор ишчи гуруҳи ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари, хусусан, ногиронлиги бўлган ҳамда ёрдамга муҳтож фуқароларга доимий равишда мурувват ёрдамларини кўрсатиб келмоқда.

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан “Бухоро вилояти кўзи ожизлар жамияти” Когон тумани Кенгашининг 200 нафардан ортиқ аъзолари учун 4-сектор томонидан байрам тадбири уюштирилди.Унга сектор ҳудудидаги Қоровулбозор ва Когон тумани ҳамда Когон шаҳридаги ногиронлиги бўлган шахслар таклиф этилди.  

–Тақдир тақозоси билан ногирон бўлиб қолган биронта ҳам юртдошимиз халқимизнинг, давлат идораларининг меҳру эътиборидан четда қолмайди, –дейди Бухоро вилояти ДСБ бошлиғи ўринбосари Санжар Мухамедов. – Бу борада ногиронлиги бор фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида кейинги йилларда мамлакатимизда давлат раҳбари ташаббуси билан хайрли ишлар амалга оширилмоқда.  

Сана муносабати билан ўзининг меҳнати ва қобилияти билан ижтимоий-иқтисодий ҳаётимиздаги фаол иштироки учун бир гуруҳ ногиронлиги бор фуқароларга миннатдорчилик билдирилди.

Тадбирнинг бадиий қисмида ногиронлиги бўлган фуқароларимиз учун байрам дастурхони атрофида концерт дастури ташкил этилди. Унда санъаткорлар ўзларининг дилрабо куй-қўшиқлари билан йиғилганларни хушнуд этди.

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳр-мурувват тадбирлари давом этмоқда