Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ташаббуси билан бошланган “Меҳр ҳаракати” акцияси шаҳар ва туманларда давом этмоқда.

Юртимизда ёрдамга муҳтож инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оғир кунида уларга кўмакдош бўлиш каби эзгу амалларни давом эттирган ҳолда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ҳамда Ўзбекистон ногиронлар жамияти Қорақалпоғистон Республикаси бўлими томонидан хайрия тадбири ташкил этилди.  

Акция доирасида Нукус шаҳридаги имконияти чекланган, алоҳида ёрдамга муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, улар Янги йил байрами билан табрикланди. Фонд томонидан тайёрланган совғалар топширилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Меҳр ҳаракати” хайрия тадбирлари