“Меҳр ҳаракати” хайрия тадбири
Янги йил байрами арафасида Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманларида эҳтиёжманд, кам таъминланган оилалардан хабар олиш ва уларга ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган “Меҳр ҳаракати” хайрия тадбири давом этмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ташаббуси билан бошланган мазкур ҳаракат Қорақалпоғистон мусулмонлари қозияти ва Нукус шаҳридаги “Имом эшон Муҳаммад” жоме масжиди томонидан қўллаб-қувватланди. Жумладан, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозияти қозиси Бахраматдин Разов бошчилигида Нукус шаҳрида истиқомат қилувчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд 10 та оила ҳолидан хабар олинди.
Тадбир давомида уларга озиқ-овқат маҳсулотлари, қишки кийимлар, иситиш ускуналари ҳамда кўрпа-тўшаклар топширилди.
[gallery-15105]
Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат),
ЎзА мухбирлари