Бугунги кунда юртимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, паррандачилик аҳолининг гўшт, умуман, озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, шунингдек, иш билан банд бўлишига ҳисса қўшадиган муҳим соҳалардан ҳисобланади.

Паррандачилик – етти хазинанинг бири. Паррандалар нафақат гўшти, тухуми, балки пати учун ҳам боқилади. Парранда боқиш катта харажат талаб қилмайди, сақлаш иншоотлари жуда оддий.  

Кармана туманидаги Жалойир маҳалласида истиқомат қилувчи Латофат Наврўзова ҳам паррандачилик билан шуғулланиб келади. Дастлаб 600 та жўжа сотиб олиб, иш бошлаган оилавий тадбиркор, мана олти йилдирки, парҳезбоп товуқ гўшти етиштириб келмоқда.  

– 2018 йилда раҳматли турмуш ўртоғим билан маслаҳатлашиб, парҳезбоп товуқ гўшти етиштириш мақсадида кредитга жўжа сотиб олганмиз, – дейди Латофат опа. – Қишлоқ жойда яшаганимиз боис, оғилхонамизда жой бор эди. Тўғри, бошида жўжаларни боқишга қийналганмиз. Қанчаси эътиборсизлик, ўз вақтида вакциналар билан эмланмаганлиги сабабли ўлиб қолган. Зооветеринарлардан, товуқ боқувчилардан сўраб-суриштириб фаолиятимни йўлга қўйиб олдим. Парҳезбоп товуқ гўшти етиштириш тажрибасини ўзлаштириб, 40 кунда тайёр бўладиган товуқ сонини минг бошга чиқардим. Товуқ боқишнинг ҳам ўзига яраша қийинчилиги бор. Совуқ ва серёғин кунларда товуқхона ҳароратини бир хил даражада ушлаб туришнинг ўзи бўлмайди. Бугунги кунга келиб, бир йилда 6 марта маҳсулотни бозорга олиб чиқамиз. Бозорда бир  килограмм товуқ гўшти нархи ўртача 25 минг сўм эканлигини ҳисобга олсак, даромадимиз ҳам ёмон эмас. Ҳар мавсумда 1000 тадан жўжа боқиб, парваришлайман. 40 кунда тайёр бўлади. 2-2,5 килогача гўшт қилади. Ёзда икки ой жўжа боқмаймиз. Бу даврда оғилхонамизни зарарсизлантирамиз. Қолаверса, ёзнинг иссиқ кунида қўшниларга ҳам ноқулайлик бўлмасин, дейман-да.  

Опа билан суҳбатлашиш жараёнида хонадон томорқасига кўз югуртирамиз. Саранжом-саришта томорқада картошка, помидор, сабзи, ловия тартиб билан экилиб, парваришланмоқда. Бизнинг кузатаётганимизни сезган опа яна гап бошлайди.

– 4 нафар фарзанд – 2 ўғил, 2 қизни тарбиялаб, касб-ҳунарли қилиб вояга етказдик. Ҳаммаси уйли-жойли. 10 та неварам бор. Ҳовлимизда паррандачиликдан ташқари, 5 та буқа, 2 та сигир, 5 та қўй боқамиз. Сигирлардан ҳар куни 10 литрдан сут оламиз. Сут-қатиқ ўзимиздан. Ортиқчасини бозорга сотамиз. Ҳарна рўзғорга фойдаси тегади. Буқаларни боқиб, гўштини сотамиз. Пулига бошқасини олиб, ортиқчасини жамғарамиз. Шунинг орқасидан тўйлар қиляпмиз. Уй, машина оляпмиз.  

Айни пайтда узумнинг 5 хил, ўрикнинг 2, олманинг 4, нокнинг 2 хил нави, қолаверса, ёнғоқ дарахти ҳам ҳосилга кирган. Бу дегани оила бозордан мева-чева ҳам сотиб олмасдан, ўз боғидан узиб ейди. Ортиқчаси эса бозорда сотилади. Қўшимча даромад оила иқтисодини ривожлантиришга сарфланади.

Албатта, меҳнат қилган кам бўлмайди. Йил сайин моддий манфаатдорлик ошиб бораверади. Фақатгина қийинчиликдан чўчимасдан, меҳнатдан қочмасдан ҳаракат қилиш керак. Шундагина кўзланган даромадга эришиш мумкин.  

Дарвоқе, Латофат опа шу кунларда меҳнатининг орқасидан келаётган даромад ҳисобига дугоналари билан дам олишга боришни режалаштирган. Ахир, меҳнат қилгандан кейин унинг ҳузурини ҳам кўриш керак-да.

Абдували Бўриев,  

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳнатининг ҳузурини кўраётган Латофат опа