Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ)нинг Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси ҳамда ишлаб чиқариш муҳити тўғрисидаги 155-сонли Конвенциясини (Женева, 1981 йил 22 июнь) ратификация қилиши режалаштирилган.

Мазкур конвенция барча иқтисодий фаолият соҳаларини ўз ичига олиб, давлат хизматида ишловчилар, ёлланиб ишловчилар, бевосита ёки билвосита иш берувчининг назорати остида бўлган ишчи ва ходимларга татбиқ этилади.  

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси мажлисида шу ҳақда сўз юритилди.  

Конвенцияда меҳнат фаолияти жараёни ва ишлаб чиқариш муҳитида меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасини таъминлаш, шу жумладан, иш жойида ёки иш вақтида ишчи ва ходимларнинг соғлиғига зарар етиши билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодисалар ёхуд хавфларнинг олдини олишга қаратилган талабларни янада кучайтириш назарда тутилган.  

Бундан ташқари, халқаро ҳужжатда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасини таъминлаш, ишлаб чиқариш муҳитини яхшилаш бўйича миллий даражадаги чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш масалалари акс эттирилган.  

Конвенциянинг ратификация қилиниши миллий қонунчиликни янада такомиллаштиришга, ХМТ ҳужжатларида белгиланган меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига оид меъёрларни такомиллаштиришга замин яратади. 

Шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнидаги бахтсиз ҳодисалар, касбий касалликлар, иш вақтида юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатларнинг олдини олишга қаратилган халқаро стандартларни самарали жорий этишга хизмат қилади.  

Н.Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳнат хавфсизлигига оид конвенция ратификация қилинади