Ерга меҳр берган кишидан она замин ўз саховатини аямайди. Халқ орасида ҳам “Меҳнат қилсанг, роҳатини кўрасан”, деган ибора бежизга айтилмаган. Бугунги кунда юртимизда 5,5 миллион нафардан ортиқ томорқа ер эгалари 508 минг гектар ер майдонида деҳқончилик қилмоқда.

Улар йилига икки-уч марта, айрим ҳолатларда эса тўрт мартагача ҳосил олишга эришиб, эл дастурхони тўкинлигини таъминламоқда. Ўзининг томорқасида меҳнат қилиб, роҳатини кўриш инсонга ўзгача завқ бағишлайди. Бугунги кунда томорқасида меҳнат қилиб, натижада мўл ҳосил ва даромад олаётган замондошларимиз орамизда кўпчиликни ташкил этади. 

Жиззах вилоятида ҳам хонадон эгалари ердан унумли фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Бунда эса томорқа эгаларига Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши мутахассислари яқиндан кўмак беряпти. Хусусан, Зарбдор туманида 24 та маҳалла мавжуд бўлиб, аҳоли хонадонларидаги ерлардан унумли фойдаланиш мақсадида оқова сув етиб бормайдиган маҳалла ва деҳқон хўжаликларига субсидия орқали 4 та катта ҳажмдаги артезиан қудуғи қазиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. 

Мисол учун, ҳозир 1 дона қудуқ ишга туширилган бўлиб, яна 3 таси тайёр ҳолатга келтирилди. Шунингдек, 15 маҳаллага мотокультиватор, 10 та кичик ҳажмдаги совутгич омборхонаси ҳамда “Томорқа хизмати” МЧЖлар ташкил этилди. 

– Март ойида иссиқхонада экилган экинлардан олинган ҳосилни май ойида бозорга чиқаришни бошлаймиз, – дейди “Лалмикор” МФЙда яшовчи Ўрозгул Аҳмедова. – 15 сотих ернинг 2 сотихида иссиқхона ташкил этганмиз. Унда помидор, бодринг, булғор қалампири, қулупнай етиштирамиз. Шу кунларда ҳар куни эрталаб 10 кг бодрингни қўшнилар учун узиб олсам, 10 кг бодринг, 20 кг булғор қалампири, 20 кг помидорни бозорга етказиб бераман. Кечқурун яна шунча маҳсулотни териб оламиз. Шу тариқа кунига 150-200 минг сўм атрофида даромад оляпмиз. 

Туман миқёсида ҳам ердан унумли ва самарали фойдаланиш мақсадида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Ҳозир туманда ғалладан бўшаган 13 438 гектар ер майдони мавжуд бўлиб, бугунги кунда 1 676 гектар ер майдонига такрорий экинлар экилди. Жумладан, “Оқар” МФЙдаги “Темурбек радуга” фермер хўжалигининг ғалладан бўшаган ер майдонининг 20 гектари маҳалладаги ишсиз ёшларга 1 гектардан бўлиб берилди. Улар эккан қовунга ҳозир ишлов берилмоқда. 

Нилуфар Бозорова, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳнат қилсанг, роҳатини кўрасан