"Сариосиётумангаз" газ таъминоти бўлимида 28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни муносабати билан ўқув амалий-семинар ўтказилди.

“Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиалининг меҳнат муҳофазаси, саноат хавфсизлиги, фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва ишлаб чиқариш назорати бўлими масъул ходимлари, меҳнат жамоаларида меҳнат муҳофазаси бўйича сайланган вакиллар иштирок этган семинарда иш жойида жароҳатланиш ҳолатлари ва касб касалликларининг олдини олиш, меҳнат муҳофазаси масалаларига эътиборни янада кучайтиришга қаратилган тадбирлар ўтказиб келинаётгани таъкидланди. Бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш учун меҳнат муҳофазаси тартиб-қоидаларига амал қилиш тизимли тартибда ташкил этилаётган тадбирлар орқали баҳолаб борилаётгани қайд этилди.  

Дунёда йигирма йилдан буён Халқаро меҳнат ташкилоти ташаббуси билан 28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни сифатида нишонланмоқда.  Кейинги йилларда Сурхондарё вилоятида ҳам соҳа ходимларининг меҳнат муҳофазасини таъминлаш ва ишчи-ходимларнинг мавжуд тартиб-таомилларга риоя этишига алоҳида эътибор қаратилаётир. Жумладан, “Жарқўрғонтумангаз” газ таъминоти бўлими биносида ўқув-амалиёт майдончаси ташкил этилган. Барча қулайликларга эга майдонча Термиз шаҳри ва туманларда меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг меҳнат муҳофазасига оид кўникмаларини мустаҳкамлаш ҳамда янгидан ишга қабул қилинаётган ходимларнинг билимларини оширишга хизмат қилмоқда. Меҳнат муҳофазаси, саноат хавфсизлиги, фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва ишлаб чиқариш назорати бўлими ходимлари белгиланган режа асосида ўқув машғулотлари ташкил этмоқда.  

– Семинарда вилоятда мавжуд 9 та газ тўлдириш иншоотида амалга оширилаётган ишлар ҳамда ходимларга яратилган шарт-шароитлар атрофлича таҳлил қилинди, – дейди “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали бошланғич касаба уюшма раиси А.Қобилов. – Фавқулодда вазиятлар содир бўлганда объект раҳбарлари ва ишчи-ходимларнинг тўғри ҳаракат қилишини мувофиқлаштириш, ҳудуддаги ишчи ходимларни хавфсиз ҳудудга кўчириш ва жабрланганларни тезкорлик билан қутқариш ишларини ташкил этиш масалаларига эътибор қаратилди. Жабрланганларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш, моддий бойликларни асраш бўйича объект раҳбарияти, ишчи-ходимларнинг амалий кўникмаларини оширишга бағишланган махсус-тактик ўқув машғулотлари самараси ҳақида маълумот берилди.  

Шунингдек, меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, ўқитиш, билимларини синаш тартиблари юзасидан янги қабул қилинаётган ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида тушунчалар берилди. Меҳнат муҳофазаси соҳасидаги ишларни намунали йўлга қўйган туман ва шаҳар бўлими ходимлари муносиб рағбатлантирилди. Ўқув амалий-семинарда ходимлар учун соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоат назоратини ўрнатишни такомиллаштиришга қаратилган ишлар таҳлил қилинди.  

Иштирокчилар меҳнат муҳофазасини таъминлаш йўналишидаги ишлар, ходимлар учун тайёрланаётган махсус кийим бош, шахсий ҳимоя воситалари намуналари кўргазмаси билан танишди. Узун газ тўлдириш иншоотида истеъмолчиларни суюлтирилган газ билан таъминлаш ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди, ўзаро тажриба алмашилди.  

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳнат муҳофазаси – муҳим масала