Шимолий кон бошқармасига қарашли Шарқий конида меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг фарзандлари ўртасида 28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни муносабати билан “Меҳнат муҳофазаси болалар нигоҳида” танлови ўтказилди.

Болалар онгида меҳнат муҳофазаси тушунчасини шакллантириш, уларнинг ижодкорлигини рағбатлантириш ва хавфсизлик масалаларига бўлган эътиборни ошириш мақсадида ўтказилган танловда болажонлар ўз маҳоратларини намойиш этиб, мавзуга мос расмлар чизди. 

Танлов натижаларига кўра, 1-ўринга Рухшона Мирзаева (отаси 1-сонли бурғилаш ишлари участкаси бурғилаш қурилмаси машинисти Азамат Нарзиев) лойиқ кўрилган бўлса, 2-ўринни Шоҳжаҳон Эркинов (отаси кон экскаваторларни таъмирлаш ва монтаж қилиш участкаси электргазпайвандчиси Ҳаким Амонов) ва 3-ўринни Гулноз Азиз қизи (отаси Шарқий кони 2-сонли бурғилаш участкаси бошлиғи ўринбосари Азиз Асроров) қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорлар, шунингдек, фаол иштирокчилар 1-сонли касаба уюшмаси қўмитаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳнат муҳофазаси болалар нигоҳида